"Вердер" ҳужумчиси Никлас Фюллькруг клубнинг 43 йиллик рекордини янгилади.
Бременликлар Бундеслиганинг 8-турида "Хоффенхайм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда гол урган Фюллькруг жорий мавсумнинг дастлабки саккизта ўйинида ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, германиялик футболчи афсонавий Руди Фёллернинг натижасини янгилади.
Фёллер 1982/83 йилги мавсумда "Вердер" сафида чемпионатнинг дастлабки еттита учрашувида кетма-кет гол урган эди.
"Вердер" навбатдаги ўйинини 7 ноябрь, шанба куни "Штутгарт"га қарши ўтказади.













