Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби 25 ноябрь куни жорий мавсум учун мўлжалланган учинчи либосини расман тақдим этиши кутилмоқда.
La Source нашрининг хабар беришича, парижликлар янги формада илк бор Чемпионлар лигасининг "Рома"га қарши учрашувида майдонга тушади.
Клубнинг муқобил либоси ўзига хос янги дизайнда тайёрлангани айтилмоқда. Бироқ унинг кўринишига оид батафсил маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
"ПСЖ" янги формани ички чемпионат ва еврокубоклардаги тиғиз қишки тақвим арафасида тақдим этишни режалаштирмоқда.













