Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Гонконг: Стадионнинг ўзгаргани кимга фойда?

Баҳо:
+ | -

Гонконг миллий терма жамоаси ўзининг Осиё кубоги-2015 саралашидаги қолган уй ўйинларини "Монгкок" стадионидан "Гонгкок" стадионига кўчирди. Федерация раҳбарияти ушбу қарорни ўйинларда кўпроқ мухлис йиғиш билан изоҳлади.

"Бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади. Биз фақат ўйинга кўпроқ чипта сотиб, тижорий мақсадни кўзлаганимиз йўқ", дейди Гонконг футбол ассоциацияси ижрочи директори Марк Стаклифф. "Биз вазиятни диққат билан ўрганиб чиқдик ва учрашувларимизга кўпроқ мухлислар тўпланса, ижобий натижага эришишимизга ёрдам беради. Бунда мураббий ва мухлисларнинг фикрини инобатга олдик".

Гонконг 2та турдан кейин 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Улар 3 ва 4-турларда гуруҳ пешқадами БАА билан ўйинларда иштирок этишади. Гонконг Осиё кубогининг финал босқичида сўнгги марта 1968 йилда иштирок этганди. Гонконгликлар Австралияда ўтадиган Осиё кубогига чиқишни мақсад қилишган.

"Ушбу қарор мухлислар томонидан яхши қабул қилинмаслиги мумкин, лекин уни яхши мақсадларда эканини тушунишади ва жамоани қўллаб-қувватлаш учун келишади, деб умид қиламан. Ҳеч кимга сир эмаски, қитъа чемпионати йўлланмаси учун имкониятимизни ошириш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Халқаро ўйинлар миллий стадионда ўтиши шарт ва шунинг учун муносиб қарорни қабул қилдик. Ўйинимизга кўплаб мухлислар келишига умид қиляпмиз. Лекин ютқазиб қўйсак, танқид остида қолишимизни ҳам биламиз", дейди Сатклифф.

Вьетнамга қарши март ойида бўлиб ўтган "Монгкок" стадионидаги ўйинга 6639 нафар мухлис ташриф буюрган. "Гонконг" стадионига эса 40 минг мухлис сиғади.

"Стадионни ўзгартирганимиз бизнинг ишимизга халал бермайди, деб ўйлайман", дейди бош мураббий Ким Пан Гон. "Кўп мухлислар стадионга ташриф буюришларини истаймиз. Агар стадионга 25-30 минг мухлис келса, ажойиб атмосфера юзага келарди".

Гонконг миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Тони Сили эса бошқача фикрда. "Гонконг" катта стадион. БАА биз билан ўйинда тўпни кўпроқ назорат қилади. Уларнинг техник қобилияти билан БААни мағлуб этиш қийин бўлади. "Монгкок" стадионида ўйнаганимизда кўпроқ ташаббусга эга бўлган бўлардик. Билмадим, агар стадионни ўзгартириш ортида тижорий мақсад турган бўлса, у ҳолда бу катта қурбонлик бўларди".

Гонконг ҳужумчиси Жеймс МакКи ҳам "Монгкок" стадиони яхшироқ эканини таъкидлаб ўтди. "Худди Вьетнам билан ўйинда бўлгани каби "Монгкок" стадиони тўлаб турса, бу ажойиб бўларди. Ўша ўйинда биз мухлисларнинг ҳайқириғидан бошқа нарсани эшитмагандик".

Манба: www.scmp.com
Киритилди: 07:59, 09.10.2013.
Ўқилди: 4653 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.