Англия терма жамаосининг афсонавий ҳужумчиларидан бири Пол Гаскойн twitter'да аккаунт очди.
«Ниҳоят, мен twitter'даман. Сиз билан янгиликларни баҳам кўраман. Сизлар билан танишишни сабрсизлик билан кутяпман. Мен сизга ҳақиқий Газзини кўрсатаман»,- деб ёзади футболчи илк tweet'ида.
Хабарингиз бор, 46 ёшли собиқ футболчи яқиндагина АҚШда алкоголик касалликларга қарши даволаниш курсини қабул қилган эди.
Ушбу ҳавола орқали Гаскойннинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.