«МЮ» ҳимоячиси Патрис Эвранинг фикрича, эркин агент мақомида «Ювентус»га ўтиб кетган Поль Погбанинг сақлаб қолинмагани жамоа учун катта йўқотиш бўлган.
«Погбага ўхшаган футболчиларни ҳар кун ҳам учратавермайсиз. У Гиггз ва Скоулзлар каби обрўга жуда тез эришди.
Бундан ташқари мураббийнинг ҳурматини қозониш ҳам мураккаб. Погба эса кийиниш хонасида ҳамманинг ҳурматига сазоввор бўлган», дейди футболчи.













