Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Поль Погба: «Негр» Африкада ҳам расистик сўз ҳисобланади»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба ирқчиликка бўлган муносабати ва нима учун фаолиятини давом эттириш учун Италияни танлагани ҳақида фикр билдирди.

«Негр» сўзи Италия, Испания, Англия ва Францияда бўладиган меҳмондаги учрашувларда негатив маънода ишлатилади. Ҳаттоки, Африкада ҳам бу расистик сўз ҳисобланади.

Расистик сўзларни гапираётган одамлар баъзида нима ҳақида гапираётганларини ҳам билишмайди. Бу муаммога катта эътибор бериш керак. Бу ҳақда 2013 йилда гапириш кулгули туюлмоқда. Келажакда ирқчиликка қарши бор кучим билан курашишни хоҳлайман.

Ҳали ҳеч ким эмасман. Нимага эришдим? Деярли ҳеч нима. Мен Пирло ва Буффон каби футболчиларга қарайман ва улар каби ҳақиқий чемпион бўлишга интиламан. Бу икки футболчи ҳамма нарсани ютишган. Улар буюк футболчилар. Шунинг учун машғулотларда ҳам ўзларини чемпионлардек тутишади.

Нима учун Италияни танлаганимга келадиган бўлсак, бу ер футболдаги университет деса ҳам бўлади, айниқса тактика мактаби яхши шаклланган. Италияда ном чиқарган футболчи ўз позициясида дунёнинг энг кучлиларидан бири бўлишга умид қилса бўлади. Ундан кейин «Ювентус» дунёнинг энг зўр клубларидан бири ҳисобланади», дейди футболчи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:07, 09.10.2013.
Ўқилди: 3301 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.