Кириш Регистрация

Яя Туре: «Украинада ўйнаб, сифатсиз майдонларга ўрганиб кетганман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре чемпионлар лигаси доирасидаги ЦСКАга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

«ЦСКА доимий тарзда ўз чемпионатининг етакчилари қаторида бўлиб келади. Ўтган мавсумда улар ҳамма мусобақада ғалаба қозонишди ва чемпионлар лигасига йўлланма олишди. Буларнинг барчаси рақибнинг кучидан далолат бериб турибди.

Россия чемпионати ҳақида кўп нарса билмайман. Бу ҳақда менга Думбия, Лассина Траоре, Игор Лоло ва Адбул Раззор каби дўсларим айтиб беришади.

Бизнинг вазифамиз гуруҳдан чиқиш бўлиб қолади. ЦСКАни енгиш осон бўлмаслигига қарамай, бунга ҳаракат қиламиз.

Майдон ҳақида гапирадиган бўлсам, стадион борасидаги муаммоларга Украина чемпионатида ўйнаб, ўрганиб кетганман»,- дейди футболчи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:36, 10.10.2013.
Ўқилди: 3496 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.