Кириш Регистрация

Кольм Тоал: «Бутун ўйин давомида Ўзбекистоннинг бўшашига йўл қўймадик»

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Кольм Йозей Тоалнинг сўзларига кўра, шогирдлари бутун ўйин давомида Ўзбекистондек кучли жамоани бўшашишга йўл қўйишмаган.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 10 октябрь, пайшанба куни ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш 4-тур учрашувлари доирасида Ҳиндистон ёшларига қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Аслиддин Абдиев дублга эришган бўлса, яна бир гол ярим ҳимоячи Бобур Давлатов ҳисобига ёзилди.

"Биз жуда кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. Ушбу ўйинда бизнинг асосий ютуғимиз шундан иборатки, биз уларни 93 дақиқа давомида босимда ушлаб турдик. Бизда ҳам гол уриш учун яхши вазиятлар бўлди, айниқса, биринчи бўлим сўнггида. Ўша вазиятда пенальти бор эди. Балки бошқа ҳакам бўлганида пенальти белгиларди. Бундай кучли рақибга қарши ўйинда ўз ўйинингни топишинг керак. Ўйин давомида биз яхши имкониятларга эга бўлдик. Шунга қарамай, кучли жамоа ғалаба қозонди. Шогирдларим рақибни бўшашишга имкон бермаганидан хурсандман", дейди англиялик мутахассис.

Манба: www.the-aiff.com
Киритилди: 09:03, 11.10.2013.
Ўқилди: 6193 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик