Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Хорватия U17 футболчиси Халилович: «Ҳар бир рақиб билан курашишга тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -

Хорватия ўсмирлар терма жамоаси футболчиси Ален Халилович яқинда БААда бошланадиган ЖЧда жамоасининг энг муҳим ўйинчиси бўлиши кутилмоқда. Бундан бир йил аввал Загребнинг "Динамо" клуби билан профессионал шартнома имзолаган 17 ёшли Ален Европадаги энг иқтидорли футболчилардан бири сифатида қаралмоқда. У нафақат миллий терма жамоа сафида майдонга тушган энг ёш футболчи, балки мамлакат юқори дивизионида ўйнаётган энг ёш футболчидир. Қисқа қилиб айтганда, унга бўлган эътибор юқори даражада. Аммо Халиловичнинг ўзи эса юқори босимга қарамай, ўзини эркин ҳис қиляпти.

"Мухлисларнинг ишончини оқлаш ҳар доим ҳам осон эмас. Лекин майдонга чиққанимда мен ҳаммасини унутишга ва шунчаки ўйиндан мароқланишга ҳаракат қиламан", дейди Халилович Fifa.com сайтига интервью бераркан. "Мен футболни севаман. Жамоада ҳар бир футболчи муҳим аҳамиятга эга. Мен эса қўлимдан келган барчани нарсани жамоага беришга ҳаракат қиламан. Миллий терма жамоа сафида олган тажрибамга таянаман. Ғолиблик руҳияти, кучли руҳий чоғланиш муҳим эканини биламан".

"Дубровникдан чиққан вундеркинд" лақабига эга бўлган Халилович бошланажак ЖЧ олдидан ўзининг ҳаяжонини боса олмаяпти. Хорватия ўсмирлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган кундан бери у мусобақанинг бошланишини интизорлик билан кутяпти.

"Мен ҳақиқатан ҳам мусобақани ва жаҳондаги энг кучли тенгдошларим илан ўйинларни кутяпман. Юқори савиядаги футболни ва бир нечта спектаклларни кутяпман. Биз каби ёшлар учун турли қитъа футболчиларга қарши ўйнаш — ажойиб имконият. Шу орқали техник имкониятларимиздаги фарқни билиб оламиз,у ларда баъзи нарсаларни ўрганамиз", дейди Ален.

Хорватия ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта ЖЧда иштирок этади. 2001 йилги мусобақада улар нимчорак финалдан ортга қайтишганди. Улар бу сафар Европа чемпионатининг гуруҳ босқичидан ўта олмаган бўлсалар-да, ЖЧда яхшироқ иштирок этишга умид билдиришмоқда.

"Биз ЖЧда ЕВРОга нисбатан яхшироқ иштирок этишни режалаштиряпмиз. Қитъа чемпионатида Россия ва Италия билан дуранг ўйнадик. Улар ярим финалга чиққан бўлса, биз камроқ гол урганимиз боис гуруҳда қолиб кетдик. Бизнинг жамоа кучли. Биз бир неча йиллардан бери бирга ўйнаб келамиз. Бир-биримизни яхши биламиз. Мусобақада яхши иштирок этиш учун бу омил муҳим аҳамиятга эга бўлади. Жамоавий ўйин биз учун муҳим. Таркибимизда алоҳида кучли ўйинчилар ҳам бор, аммо биз яхлит ҳолатда кучлимиз", дейди Халилович.

Халилович ва унинг жамоадошлари муваффақиятга эришишлари учун дастлаб "С" гуруҳида Марокаш, Панама ва Ўзбекистонни мағлуб этишлари керак бўлади.

"Майдонда кескин курашга тайёрмиз. ЖЧда иштирок этишга муносиб эканимизни исботлаш учун ҳар қандай рақиб билан рақобатлаша оламиз. ЖЧга чиққан ҳар бир жамоа кучли, аммо биз ўз даражамизда ўйнай олсак, ҳеч кимдан кўрқмаслигимиз керак", дейди Хорватия ёшлар терма жамоаси футболчиси Ален Халилович.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 11:26, 13.10.2013.
Ўқилди: 3926 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.