Кириш Регистрация

Моҳир Шукуров: "Широков унутмасин: унинг термаси ҳам Бокуда мағлубиятга учраши мумкин"

Баҳо:
+ | -

Озарбойжон терма жамоаси ҳимоячиси Моҳир Шукуров ЖЧ-2014 саралаш баҳсида Шимолий Ирландия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба ва терма жамоанинг тўртинчи ўринга кўтарилгани билан табриклаймиз.

- Раҳмат. Жамоамизнинг охирги ўринда юришига чидай олмаётган эдик. Ўзимизни кечира олмаётган эдик ва Шимолий Ирландияга қарши ўйинга бор кучимиз билан тайёргарлик кўрдик. Шунчаки мухлисларни ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди ва ҳақли ғалабага эришдик.

- Шу билан бирга биринчи бўлим жуда бўш ўйнаганларингиз яққол кўриниб турди...

- Қўшиламан. Биз рақибни ҳар доимги 4-4-2 схемасида ўйнашини кутган эдик. Улар эа уч ҳимоячи билан ўйнадилар. Бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди ва режаларимизни бузиб юборди. Танаффусда Берти Фогтс нима қилишимиз кераклигини аниқ кўратиб берди ва биз ўйинни ўз томонимизга бурдик.

- Россияга қарши ўйиндан олдин ҳам ғалабага ишонч ҳисси борми?

- Ютқазмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шимолий Ирландияни ютишимизни кўпчилик кутмаган эди. Мен бугун интернетда Роман Широковнинг сўзларини ўқиб қолдим. У бизнинг ғалаба қозонганимизни эшитиб: "Нима, Озарбойжон ютибдими? Ҳа, балли" дебди.

Широков унутмасинки, унинг термаси ҳам Бокуда мағлуб бўлиши мумкин. Биз ютқазмоқчи эмасмиз ва 15 октябрь куни охиригача курашамиз. Бизга мухлисларнинг қўллаши керак. "Баксель-Арена"нинг трибуналари майдонга яқинроқ, бу бига жуда ёрдам беради", - дейди Шукуров.

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:20, 13.10.2013.
Ўқилди: 3811 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.