Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Андижон» Олий лигада!

Баҳо:
+1 | -

Бугун Ўзбекистон биринчилиги иккинчи босқичнинг 13-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўз майдонида Самарқанднинг “Шердор” жамоасини қабул қилган андижонликлар учун бу ўйин ўзгача аҳамият касб этарди. Чунки Абдураимов шогирдлари бу учрашувда ғалаба қозонишса, олий лига масаласини муддатидан олдин ҳал этишарди. Шу боис “Андижон” футболчилари кўтаринки кайфиятда майдонга тушишди. 

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо Лочин Солиев яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. 12-дақиқада Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси эса бироз ноаниқ кетди. Ниҳоят 21-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Сардор Соибовни чап қанотдан кириб оширган тўпини Абдураҳимов дарвозага аниқ йўллади. Ҳисоб очилгандан кейин ҳам мезбонлар ҳужум қилишда давом этишди. Биринчи тайм охирида “Шердор” дарвозабонининг хатосидан унумли фойдаланган мезбонлар иккинчи тўпни ҳам киритишди. Тажрибали Лочин Солиев яқин масофадан бу сафар адашмади.

Иккинчи бўлимни ҳам жамоамиз ҳужумкор руҳда бошлади. 53-дақиқада Соибовни жарима майдони ичида йиқитишди ва “Шердор” дарвозасига пенальти белгиланди. Алишер Тўхтасинов пенальтини аниқ бажариб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Орадан кўп ўтмай тўртинчи гол ҳам меҳмонлар дарвозасидан жой олди. Ғиёс Комилов боши билан дарвозани ишғол қилди. Учрашув охирларида самарқандликлар битта жавоб тўпини киритишган бўлса, шу захоти Расул Раҳмонов кучли зарбаси билан жавоб қайтариб ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди.

Шу тариқа “Андижон” жамоаси ҳам “Машъал”дан сўнг олий лига масаласини муддатидан олдин ҳал этди. Бир йиллик танаффусдан кейин андижонликлар яна кучлилар сафига қайтишди. Ўйиндан сўнг бутун жамоа ва мухлислар байрам қилиб юборишди.

Биринчи лига, Иккинчи босқич, 13-тур
“АНДИЖОН” - “ШЕРДОР” - 5:1 (2:0)
13 октябрь. Андижон. “Соғлом авлод” стадиони.
Ҳакамлар: Д.Каримов, Б.Баҳромов, Э.Турсунов.
Назоратчи: А.Клепиков.
“Андижон” :С.Смородин, Д.Турсунов (А.Тўхтасинов, 46), А.Азизов, Ғ.Комилов, Б.Абдураҳимов (Т.Маҳмудов, 60), Л.Солиев (А.Жўрабоев, 66), А.Жадигеров (У.Усмонов, 74), Ф.Ҳасанбоев (Д.Маҳмудов, 46), Р.Раҳмонов, А.Раҳмонов, С.Соибов.
“Шердор”: Ш.Муродов, И.Холмирзаев, Б.Очилов, Э.Элмуродов (У.Хотамов, 65), У.Набиев, Ф.Маҳмуджонов, Ш.Камолов, О.Турсунов, Н.Сафаров, Т.Қобилов, М.Маҳмудов (Т.Собиров, 56).
Голлар: Б.Абдураҳимов, 21 - 1:0. Л.Солиев, 45+2 - 2:0. А.Тўхтасинов, 54-пен. - 3:0. Ғ.Комилов, 65 - 4:0. Б.Очилов, 44 - 4:1. Р.Раҳмонов, 90 - 5:1.
Огоҳлантиришлар: Б.Очилов, 34. А.Раҳмонов, 42. Н.Сафаров, 45. А.Азизов, 57. Ғ.Комилов, 78.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 19:07, 13.10.2013.
Ўқилди: 4568 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2398]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2266]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1844]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1639]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1624]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1595]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1494]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1313]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1237]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик