Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мурод Ризаев: «Менимча, бугун 5:0 ютамиз»

Баҳо:
+ | -

"Спорт" канали шарҳловчиси Мурод Ризаевдан бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги саралаш баҳси ҳақида фикрларини сўрадик. Ҳамкасбимизнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

"Менимча, бугун 5:0 ҳисобида енгамиз. Мухлисларимиз дўппиларни тайёрлаб тураверишсин, ўйиндан кейин уни осмонга отишади, насиб бўлса. Мен Қатар ва Вьетнам ўртасидаги ўртоқлик учрашувини телеканал орқали шарҳладим. Вьетнамликлар бор-йўғи 2та ҳужум уюштиришиб, иккита гол уришди. Вьетнам — кучли жамоа эмас. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасининг ягона камчилиги — руҳий жиҳатдан барқарор эмаслигида. ЖЧ саралаш босқичида Жанубий Корея, Эрон ва Қатар терма жамоалари билан тенгма-тенг, ҳатттоки улардан яхшироқ ҳаракат қилдик. Агар ҳозир Мундиал йўлланмаси чўнтагимизда бўлганида Вьетнамни муаммосиз 8:0га ютардик. Бунга шубҳа қилмайман. Лекин ҳозирги ҳолатимизда рақибни йирик ҳисобда мағлуб эта оламиз.

Терма жамоамизнинг ғалаба қозониши учун бир нечта муҳим омиллар мавжуд. Биринчидан, Осиё кубоги саралашида бундан кейин очко йўқотишга ҳаққимиз йўқлиги футболчиларни олға бошлайди, уларни руҳлантиради. Футболчилар мухлисларнинг кайфиятини кўтариш учун ҳам ғалаба қозонишлари шарт.

Иккинчидан, ўйинчиларнинг тажриба ва маҳоратларига шубҳа йўқ, фақат уларнинг ўйини қовушса бўлгани. Боз устига, ўйин ўз уйимизда бўлмоқда.

Учинчидан, Вьетнам Қатардан Тошкентга етиб келгунига қадар 1 сутка йўл босди ва уларда жисмоний чарчоқ бор. Улар чарчашган. Бошқа томондан Вьетнам Осиё кубогига боришни истаса, унинг ҳам очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Улар ҳам таваккал қилишга мажбур. Бу омил ҳам бизнинг фойдамизга ишлаши керак. Агар вакилларимиз тезкор гол уриб олишса, Вьетнам "тамом" бўлади.

Тўртинчидан, Миржалолнинг тактикаси, услуби Вьетнам билан ўйинда қўл келади. Боиси, у эҳтиёткор. Қарши ҳужумда Ўзбекистонга гол уриш қийин. Уларнинг "стандарт"лар ҳам зўр эмас.

Ҳар қандай вазиятда ҳам Вьетнам билан ўйинда хавотирланиш нотўғри деб ҳисоблайман. Агар ЖЧ саралашларидаги энг ёмон ўйинимизни кўрсатсак ҳам, йирик ғалабага эришимиз керак. Агар терма жамоа бошқарувида Вадим Абрамов бўлганида 6:2 ҳисобидаги ғалабани тахмин қилган бўлардим.

Мухлислардан стадионга келиб, терма жамоани қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Футболчиларга эса мурожаатим қуйидагича: Вақт ғанимат, Осиё чемпионлигини қўлга киритиб қолинглар!"

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:02, 15.10.2013.
Ўқилди: 8114 марта.
Фикрлар: 78 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.