Бу жамоалар миллий чемпионатларимиз тарихида ҳозиргача йигирма етти маротаба ўзаро куч синашган. Шулардан еттитасида “Қизилқум” футболчиларининг қўли устун келган бўлса, ўн бир ўйинда эса томонлар муроса йўлини танлашган. Қолган тўққиз учрашувда омад “Навбаҳор” жамоасига кулиб боққан. Ўзаро тўплар нисбати бўйича ҳозирча наманганликлар олдинда — 27:35.
Мазкур жамоалар бугунгача Наманганда ўн уч бора ўзаро рўбарў келишган. Шундан иккитасида кончилар уйга ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлишган. Бешта ўйинда мезбонлар ғалаба қозонган. Яна қолган бешта ўйинда дуранг натижа қайд этилган.
Амалдаги мавсумда бу жамоаларнинг Зарафшонда кечган биринчи давра ўйинида “Навбаҳор” футболчилари 1:0 ҳисобида зафар қучган ва айнан мазкур ўйинда бош ҳакам, ФИФА рефериси Мурод Муҳамедовнинг қўпол хатолари туфайли “Қизилқум” футболчилари навбатдаги мағлубиятларини тан олишга мажбур бўлишганди.
Айни чоғда на “Қизилқум” ва на “Навбаҳор”нинг чемпионат жадвалида эгаллаб турган ўрнига ҳавас қилиб бўлмайди. Навбатдаги учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Косонсойда бўладиган ўйинда наманганликлар таркибида бир неча етакчи футболчилар маълум сабабларга кўра, майдонга туша олмайди. Агар Юрий Лукин шогирдлари “Навбаҳор”га қарши уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан тўп суришса, ишонамизки, навбатдаги муҳим уч очкони ўзлариники қилиб қайтишади.
Қуйида бу жамоаларнинг миллий чемпионатларимизда ўзаро учрашувларда қайд этган натижалари билан танишинг:
2000 йил
3-тур. 2000 йил 29 март
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:2
36-тур. 2000 йил 5 ноябрь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 1:2
2001 йил
15-тур. 2001 йил 10 июнь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 1:0
21-тур. 2001 йил 8 август
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:1
2002 йил
9-тур. 2002 йил 11 май
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
22-тур. 2002 йил 12 сентябрь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 4:0
2003 йил
3-тур. 2003 йил 6 апрель
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 2:2
28-тур. 2003 йил 28 октябрь
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:2
2004 йил
11-тур. 2004 йил 3 июнь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 5:2
16-тур. 2004 йил 28 август
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 2:2
2005 йил
8-тур. 2005 йил 21 май
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
19-тур. 2005 йил 17 сентябрь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 2:1
2006 йил
2-тур. 2006 йил 18 март
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 1:1
29-тур. 2006 йил 31 октябрь
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 3:0
2007 йил
2-тур. 2007 йил 17 март
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 1:2
29-тур. 2007 йил 3 декабрь
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:1
2008 йил
3-тур. 2008 йил 30 март
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
28-тур. 2008 йил 13 ноябрь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 1:1
2009 йил
11-тур. 2009 йил 23 май
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
20-тур. 2009 йил 13 октябрь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 1:1
2010 йил
8-тур. 2010 йил 8 май
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:0
19-тур. 2010 йил 11 сентябрь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 1:1
2011 йил
6-тур. 2011 йил 16 апрель
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:0
21-тур. 2011 йил 24 сентябрь
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 3:0
2012 йил
1-тур. 2012 йил 17 март
“Навбаҳор” — “Қизилқум” — 0:0
26-тур. 2012 йил 21 ноябрь
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 1:1
2013 йил
5-тур. 2013 йил 14 апрель
“Қизилқум” — “Навбаҳор” — 0:1.