Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Хорхе Вальдес: «Бу ерга шунчаки иштирок учун эмас, натижа учун келдик»

Баҳо:
+ | -

Панама ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Вальдес Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, жумладан шундай деди:

«Мусобақани яхши бошлаш муҳим. Кучли жамоалар очилиш ўйинларида ҳаяжон туфайли ютқазиб қўйган ҳолатлар ҳам бўлган. Биз Ўзбекистон терма жамоасини яхшилаб ўргандик. Таҳлилчи гуруҳдан маълумотлар олган ҳолда тайёрландик. Кўп нарса ўргандик».

«Биз Жаҳон чемпионатига чиққанлигимиздан хурсандмиз. Аммо, бу ерга фақат иштирок этиш учунмас, натижа учун келганмиз. Гуруҳимизда кучли жамоалар тўпланган. Уларга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, биз ғалаба қозониш учун келдик», - деди Панама ўсмирлари устози.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Панама ўсмирлари ўртасидаги «С» гуруҳи 1-тур учрашуви 18 октябрь, жума куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Ўзбекистонлик ўсмирлар кейинги учрашувларни Марокаш (21 октябрь) ва Хорватия (24 октябрь) ўсмирларига қарши ўтказишади. Барча учрашувлар БААнинг Фужайра шаҳрида ўтказилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 00:33, 18.10.2013.
Ўқилди: 5429 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик