Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Навбаҳор» - «Қизилқум». Превью

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида шу кунга қадар 27 учрашувда куч синашишган. Ўзаро ўйинларда футболчиларимиз тўққиз бор ғалаба қозонишган. 11 та ўйинда эса дуранг кузатилган. Зарафшонликлар ҳисобидаги ғалабалар сони еттитани ташкил этмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 35-27, «Навбаҳор» фойдасига.

Жамоаларнинг илк ўйини эса 2000 йили ўтказилган. Наманганда ўтган дастлабки баҳсда зарафшонликлар ғалабани қўлга киритишганди. Иккинчи давра ўйинида эса «Навбаҳор» сафарда уч очкони қўлга киритганди. Аксарият учрашувларда «Қизилқум» наманганликларга ноқулай рақиб эканлигини намойиш этган. Хусусан жамоамиз, 2008-2010 йиллар оралиғида зарафшонликларни мағлубиятга учрата олмаган. Ўз майдонида уч бор дуранг қайд этган жамоамиз сафарда икки бор имкониятни бой берганди. 2011 йилги мавсум биринчи ярмида Зарафшонда голсиз дуранг қайд этган «лочинлар» иккинчи даврада 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди. 

Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидан ўрин олган учрашувда футболчиларимиз Зарафшондан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди. Ўшанда Рўзим Аҳмедовнинг 32-дақиқада киритган ягона голи туфайли «Навбаҳор» уч очкони қўлга киритганди.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар:
2000 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:2
2001 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 3:1
2002 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 4:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:1
2003 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:2
2004 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 5:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 2:2
2005 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:1
2006 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 3:0
2007 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:1
2008 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:1
2009 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:0
2010 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
2011 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 3:0
2012 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 0:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:1
2013 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:1.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:22, 18.10.2013.
Ўқилди: 3026 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик