Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Дилшод Нуралиев: «Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

18 октябрь куни Дилошод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Панама ўсмирлар терма жамоасига қарги БААдаги жаҳон чемпионатида ўзининг илк учрашувини ўтказади. Мазкур учрашувдан бир кун олдин, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ЎФФ матбуот хизмати учун экслюзив интервью берди.

Қуйида мазкур интервьюни тўлиғича ўқишингиз мумкин.

«Жаҳон чемпионати баҳсларига сўнгги бир йил давомида тайёргарлик кўрдик. Гуруҳдаги тўрт жамоа ҳам бир хил савиядаги жамоа. Фаворит ёки аутсайдер йўқ, шундай экан гуруғ босқичида ҳеч кимга осон бўлмайди», - дейди Нуралиев.

«Панамага қарши илк ўйинимизда бизга осон бўлмайди. Ҳар бир жамоани ўз олдига қўйган мақсади бор. Улар мана шу мақсад йўлида ҳаракат қилади, интилади. Гуруҳдаги илк ўйинимизда ҳам, кейинги ўйинларда ҳам футболчилар мухлислар олдида ўз ватани шаънини, қолаверса Осиё қитъаси чемпиони сифатида қитъамиз шаънини ҳам муносиб ҳимоя қилиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишади. Яна бир марта қайтаришим мумкин, гуруҳимизда осон ўйин бўлмайди».

«Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли 24 жамоаси иштирок этади. Ҳеч бир жамоа бу ерга шунчаки ўйнаб кетиш учун келмайди. Ҳар қандай терма жамоа учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш бу - шараф», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи. Жаҳон чемпионатига ташриф буюрган ҳар бир терма жамоани ўз олдига қўйган мақсади бўлгани каби, бизнинг терма жамоамизнинг ўз мақсади ва режалари бор».

«Мусобақанинг илк кунида ўтказилган икки учрашувнинг кўриб шундай ҳулосага келиш мумкинки, илк ўйинда ўз ҳаёжонини босиб ололган ва ҳам руҳий, ҳам жисмоний тарафдан ким яхшироқ тайёрлана олган бўлса, ўша жамоада ташаббус кўпроқ бўлади. Масалан, Бразилия ўсмирлар терма жамоаси илк учрашувда Словакияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мазкур ўйинда бундай катта фарқ билан ғолиб чиққан бразилияликлар, учрашувда руҳий жиҳатдан анча устунликка эга бўлганликлари кўзга ташланди. Қолаверса, Бразилия ўйинни жуда ҳотиржам тарзда ўтказди. Бу эса, якунда ўз самарасини берди», - дейди Нуралиев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи илк ўйинга руҳий жиҳатдан яхши тайёргарлик кўриш жуда муҳим эканлигини таъкидлади. Мураббийлар штаби бу борада футболчилар билан етарлича суҳбатлар олиб борилганига алоҳида урғу берган.

«Осиё чемпиони сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этиш, масъулиятни икки хисса оширади. Сўнгги бир йил давомида жароҳатлари туфайли асосий таркибимизнинг бир нечта футболчиларини йўқотган эдик. Аммо, шурки, Дукентда ўтказилган сўнгги йиғинимизда, жароҳат олган бир қатор футболчиларимиз жароҳатларидан қутулиб, яна сафимизга қайтишди», - дейди Нуралиев.

«Муҳиддин Одилов, Илҳом Абдуғаниев ҳамда Улуғбек Давлатовлар жароҳатлари сабаб, БААга биз билан кела олишмади. Шукров ҳамда Ҳамдамовлар эса, жароҳатидан қутулиб сафимизга қайтишди. Ушбу йўқотишларга қарамай, мундиалда яхши иштирок этиб, бизга бўлган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз».

«Футболчилардан умидим катта. Футболчиларда ҳам ўзларига бўлган ишонч катта. Умид қиламанки, Жаҳон чемпионати баҳсларида муносиб иштирок этамиз ва барчанинг ишончини оқлаймиз», - дейди Дилшод Нуралиев ЎФФ матбуот хизматига берган эксклюзив интервбюсида.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:40, 18.10.2013.
Ўқилди: 3361 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12407]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7789]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4814]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3963]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3517]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3123]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3043]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2439]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2299]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2289]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик