Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган 2-Бутунжаҳон жанговор санъатлар ўйинларида бугун дзюдо бўйича терма жамоалар ўртасида мусобақалар ўтказилади.
Аёллар ва эркаклар термалари иштирокидаги ўйинлар олдидан кеча қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, жаҳон чемпионатининг бронза медали эгалари Ўзбекистон терма жамоаси 2013 йилги жамоавий жаҳон чемпионлари Грузия термасига қарши татамига чиқишади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Улуғбек Норқобилов (-66кг), Тошкент Гран-при турнири ғолиби Мирали Шарипов (-73кг), Алмати Гран-присининг бронза медали эгаси Шуҳрат Арслонов (-81кг), Тошкент Гран-при турнири ғолиби Шерали Жўраев (-90кг) ва Ўзбекистон кубоги соҳиби Болтабой Болтабоев (+90кг) ғолиблик учун кураш олиб боради.
Грузия терма жамоаси таркибида икки карра мамлакат чемпиони Миндиа Лилуашвили (-66кг), Европа ўсмирлар олимпиадаси ғолиби Арсен Мачарашвили (-73кг), ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Лаша Зурабиани (-81кг), Боку “Катта дублға” турнири бронза медалчиси Звяд Гоготчури ва Европа чемпиони Онис Бугадзе (+90кг) номлари кўрсатилган.
Терма жамоалар қарама-қаршилигида бугун шунингдек, Япония-Бразилия, Россия-Мўғулистон, Германия-Франция беллашувлари бўлиб ўтади.