Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Юртошларимиз «Аш-Шабоб»га мухлислик қилишди, Ҳайдаров «дубл»га эришди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган U-17 Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ғалабаси барчамизга хуш кайфият, ёшларимизга эса ўз кучларига ишонч берди, десак адашмаймиз.

Ўзбекистон футбол мухлислари клуби томонидан ташкил этилган мухлислар гуруҳи бугун миллий терма жамоамиз футболчиси Азиз Ҳайдаров иштирокидаги “Ал-Васл” – “Аш-Шабоб” ўйинига ташриф буюришди. “Ал-Васл” ҳисобни очганига қарамасдан Азиз Ҳайдаров жамоаси аввалига пенальти эвазига ҳисобни 1:1 кўринишига келтиришган бўлса, ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Ҳайдаров жуда чиройли тарзда гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди, 1:2. Ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқанинг биринчисида ҳамюртимиз жамоасининг 3-тўпини ҳам киритиб, учрашувда “дубл” қайд этди! “Аш-Шабоб” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тугагач, Ҳайдаров ўз футболкасини Ўзбекистондан ташриф буюрган Абдулло исмли ёш мухлисга совға қилди ва ўзбекистонлик мухлислар билан эсдалик учун суратга тушди. Ўз навбатида ишқибозларимиз ҳам Ҳайдаров иштирокидаги кейинги ўйинга ҳам албатта боришга ваъда беришди.

Ўйин тугаши билан “Дубай Спорт-1” канали стадионда кўплаб мухлисларимиздан интервьюлар олишди.

Ушбу кунги футболга ташриф Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ҳамда “Аш-Шабоб” жамоаси фан-клуби билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ўйин сўнгида мухлислар бир-бирларини қутлаган ҳолда шарф ва футболкалар билан тақдирлашди.

Ўзбекистонлик мухлисларни  21 октябрь куни Ҳинд океанида кемада сайр, балиқ ови ва кеч соат 20:00да Ўзбекистон ва Марокаш иштрокидаги муҳим учрашув кутиб турибди. Олға Ўзбекистон, олға ёшлар, олға ватандошлар!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:07, 19.10.2013.
Ўқилди: 5285 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.