Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Шайх Салмон: «ЖЧ-U17да Япония ва Ўзбекистондан умидларимиз катта»

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Ҳалифа Осиё жамоаларининг ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзларидан яхши таассурот қолдиришига умид билдирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинган.

Мезбон БААнинг Гондурасга қарши ўйини, шунингдек, Ўзбекистоннинг Панама устидан қозонган 2:0 ҳисобидаги ғалабаларининг шоҳиди бўлган Шайх Салмон Осиё термалари жаҳон миқёсида юқори ўринларда бўлишини истайди.

"ФИФА U-17 Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг стартида Осиё терма жамоалари турли хил натижалар қайд этдилар, аммо аминманки, улар жаҳонда энг яхшилар қаторида бўлиш учун етарли салоҳиятга эгалар.

Мезбонлар БАА, шу билан бирга Ироқ ҳам, ишончни сўндирмасликлари ва олдиндаги икки баҳсда ўз ўйинларини яхшилашга интилишлари лозим. Ишончим комилки, улар энди янада яхшироқ тайёргарлик билан майдонга тушишади ва иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритадилар.

Эрон Аргентина билан 1:1 ҳисобини қайд этди ва ўйлашимча, улар бу мусобақада бундан ҳам яхшироқ натижага қодирлар.

Бизнинг Россияни мағлуб этиш билан старт олган Япониядан ва Панамани 2:0 ҳисоби билан доғда қолдирган Ўзбекистондан умидларимиз катта.

Навбатдаги ўйинларда барча термаларимизга энг яхши тилакларни тилайман. Ишонаманки, Осиё вакиллари ушбу мусобақада рақибларига асло бўш келмайдилар", - деди ОФК президенти Шайх Салмон.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 14:36, 20.10.2013.
Ўқилди: 8401 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик