23 октябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 23-турида "Металлург"ни қабул қилади. Биринчи даврада Бекободда кечган учрашувда Дилмурод Каримов ва Руслан Вагапов томонидан киритилган тўплар "Металлург"га 2:0 ҳисобида ғалаба келтирганди. Энди Тошкентда "Пахтакор" ўша мағлубият учун ўч олишга ҳаракат қилиб кўради. Биринчи даврани жуда яхши бошлаган бекободликлар иккинчи даврада ҳозирча ижобий натижаларни камроқ қайд этишмоқда.
Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ. Ҳозиргача икки жамоа 31 бор учрашиб, 24 баҳсда "Пахтакор" зафар қучган. 4 беллашувда дуранг кузатилган бўлса, 3 ўйинда "Металлург" ғалаба қозонган. Тошкентликлар 82 бор тўп киритиб, 20 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 15 учрашувнинг 13тасида "шерлар" ғолиб чиқиб, 2 баҳсда дуранг қайд этилган.
Асосий таркиблар баҳси 23 октябрь, чоршанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 17:30да бошланади. Баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
«ПАХТАКОР» – «МЕТАЛЛУРГ»
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Баҳром Норсафаров (Қарши), Олим Абдувасилов (Тошкент), Дмитрий Пислегин (Тошкент).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).