Россия футбол иттифоқининг мамлакат премьер-лигаси ўйинларини бошқариб борувчи ҳакамлардан қарзи бор. Бу ҳақда "Интерфакс" РФИдаги ўз манбаларига асосланиб хабар қилмоқда.
"Ҳозирги вақтда Премьер-лига ҳакамларидан қарзлар бор. Тез орада уларни тўлаймиз", - деди РФИ ахборот департаменти вакили.