Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Дастлабки вазифа ундаланди: Ўзбекистон нимчорак финалда!

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг "С" гуруҳи пешқадамлари ўртасидаги 2-тур баҳсида ҳисоб очилмади. Натижада Ўзбекистон ва Марокаш гуруҳдан чиқиш вазифасини ҳал қилишди.

Учрашув бошиданоқ тактик кураш кечиши кўриниб қолди. Футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларига сўзсиз амал қила бошлашди. Марокашлик футболчилар гавда ва техник жиҳатдан пухта экани ва айниқса, улар 1-турда Хорватияни мағлуб этгани боис юқори ишонч ҳосил қилганини инобатга олган Нуралиев ўйинга қарши ҳужум тактикасини танлади. Терма жамоамиз асосан рақибни кутиб олиш ва тўпни эгаллаб узоқ масофага йўлланадиган узатма орқали ҳужум ташкил қилишга уринди. Бу биринчи бўлимга танланган тактика эди.

Ўйин дебютида ҳимоямизни ёриб ўтиш осон бўлмаслигини тушуниб етган 18-рақамдаги Ҳамза Сахий 17-дақиқада олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп эса дарвоза устунига тегиб, дарвоза чизиғи устига тушди ва уни ҳимоячиларимиз вазиятдан узоқлаштиришди. Терма жамоамизда ҳам дарвоза томон зарба бериш имконияти юзага келганди, бироқ Иззатилла Ибрагимов 18 метрлар масофадан тўпни анча баландга "равона" қилди.

Марокашнинг навбатдаги хавфли ҳужуми орадан 10 дақиқа ўтиб уюштирилди. Жамоа сардори Набил Жаъдий чап қанотда ўз "финти" орқали ҳимоячиларимизни чалғитди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Бахтимизга 1-турда дублга эришган Ачаҳбарнинг зарбаси ноаниқ бўлди. Орадан яна 10 дақиқа ўтиб, 37-дақиқада яна ўша Карим Ачаҳбар бош билан зарба беришга уринди, яна ноаниқ. 41-дақиқада эса чап қанотдан уюштирилган ҳужум натижасида Ашурматов таъқибидан қочиб кетган Ҳамза Сахий берган зарба тўппа-тўғри Сарвар Каримов қўлига келиб тушди.

Биринчи бўлим ана шундай якунланди. Африкаликлар ҳимоямизни ёриб ўтишга уринди, вакилларимиз эса кўп таваккал қилиб ўтиришмади.

Биринчи ўйинда бўлгани каби иккинчи бўлим бошида майдонга техник маҳорати юқори бўлган Жавоҳир Сиддиқов тушди. Илк ҳужумимиз айнан "Пахтакор" ярим ҳимоячиси орқали уюштирилди. Икки рақиб ҳимоячиси уни жарима майдончаси остонасида қўл билан тортиб йиқитишди, бироқ боливиялик ҳакам жарима зарбаси белгиламади.

Шу тариқа иккинчи бўлимни вакилларимиз анча фаол бошлашди. Тўп назорати, дарвоза томон босим уюштириш борасида рақибдан устунлик қилса қилишдики, марокашликлардан қолишишмади.

Бўлим ўрталари африкаликларнинг устунлиги остида ўтди. Айниқса, захирадан майдонга тушган "Ювентус" клуби аъзоси Юнус Бну Марзуқ Марокашнинг ўйинини кучайтирди. У майдонга тушганига кўп ўтмай жарима майдончасига ёриб кириб, бир ҳаракат билан тўпни ён томонга олдию, зарба берди. Бахтимизга "Ювентус" ҳужумчисининг ушбу зарбаси ҳам, кейингиси ҳам ноаниқ кетди.

Ўйиннинг сўнгги қисмида хавфи вазиятларда кўпроқ юзага келди. 81-дақиқада захирадан майдонга тушган Шоҳжаҳон Аббосов гол уриш имкониятига эга бўлганди. Ўнг қанотдаги бурчак яқинида белгиланган жарима тўпини Иззатилла Ибрагимов жарима майдончасига етказиб берганди. "Машъал" ҳужумчисининг бош билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Аббосовнинг 18 метрдан берган зарбаси аниқ бўлдию, аммо дарвозабон Белкуш тўпни эгаллаб олди.

Мураккаб кечган ўйинда ҳисоб очилмади. Бу ҳисоб эса амалда Ўзбекистон ва Марокаш терма жамоаларини нимчорак финалга олиб чиқди. Демак, терма жамоамиз ўз олдига қўйган минимал 2та турдан кейин бажариб бўлишди.

Ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати
"С" гуруҳи, 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН - МАРОКАШ - 0:0
Огоҳлантиришлар: Карим Ачаҳбар (38), Умар Аржун (73)
Ўзбекистон: 1. Сарвар Каримов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акром Комилов, 5. Одил Ҳамробеков, 7. Жамшид Болтабоев, 9. Акобир Тўраев (19.Шоҳжаҳон Аббосов 74), 15. Иззатилла Абдуллаев, 16. Равшан Хурсанов (Жавоҳир Сиддиқов 46), 17. Достонбек Ҳамдамов (Исломбек Каримов 56), 20. Отабек Шукуров
Марокаш: 1. Уссайд Белкуч, 3. Муҳаммад ал-Буаззатий, 4. Яссин Хадрауй, 5. Ашраф Ачауй, 6. Суфён Амрабат, 7. Набил Жаъдий (Тофиқ Носирий 70), 9. Ачаҳбар, 10. Волид Саббар, 14. Умар Аржун (20.Билол Жалол 74), 15. Юнус Будадий, 18. Ҳамза Сахий (Юнус Бну Марзуқ 62)
Бош ҳакам: Рауль Ораско (Боливия)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Марокаш 2 1 1 0 3-1 4
2 Ўзбекистон 2 1 1 0 2-0 4
3 Хорватия 2 1 0 1 2-3 3
4 Панама 2 0 0 2 0-3 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:03, 21.10.2013.
Ўқилди: 9930 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.