Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Бокс. Уч нафар юртдошимиз чорак финалда

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида кеча бешта вазн тоифасида нимчорак финал баҳслари ўтказилди. Қувонарлиси ушбу босқичда баҳс олиб борган тўрт нафар боксчимиздан уч нафари ғалаба қозониб, медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.

Вазни 64 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжарбек Раҳмонов жазоирлик Абдулқодир Чади билан кечган баҳсда муваффақиятга эришган бўлса, 75 кг. вазн тоифасида Азизбек Абдуғофуров сербиялик Александар Дреновакни катта устунлик билан енгди. Ва ниҳоят, оғирлик вазни 91 кг.гача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги мусобақада ғолибона одимлашни давом эттираётган истеъдодли боксчимиз Рустам Тўлаганов бу сафар қозоғистонлик Антон Пинчукдан устун келди. Фақатгина 49 кг. вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматовнинг қозоғистонлик Биржан Жакиповга ютқазиб қўйди. Аслида мезбон жамоа мухлислари ҳам Дўсматовнинг жуда яхши жанг олиб бориб, ғалабага ҳақли эканини таъкидлашди.

Шу тариқа, 23 октябрь куни ўтказиладиган чорак финал баҳсларида Санжарбек Раҳмонов (-64 кг) мўғилистонлик Эрден Уранчимегга қарши рингга кўтарилса, Азизбек Абдуғофуров (-75 кг) россиялик Артем Чеботарев билан ярим финал йўлланмаси учун баҳс юритади. Оғир вазнли Рустам Тўлагановга ҳам чорак финалда россиялик боксчи Евгений Тишенко рўбарў келади.

Бугун яна 4 нафар чарм қўлқоп усталаримиз чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтариладилар.
-52 кг. Жасурбек Латипов – Нарек Абгарян (Арманистон)
-60 кг. Фазлиддин Ғоипназаров – Лазаро Эстрада (Куба)
-81 кг. Ойбек Мамазулунов – Жамол Бошчак (Баҳрайн)
+91 кг. Мирзоҳиджон Абдуллаев – Филипп Хргович (Хорватия)

Бугунга қадар бўлиб ўтган мусобақалар якунларига кўра уч нафар спортчимиз Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг), Шаҳриёр Исоқов (-56 кг) ва Хуршидбек Норматов (-69 кг) жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:40, 22.10.2013.
Ўқилди: 4888 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик