Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Нимчорак финалдаги рақибларимиз ҳақида назария

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча дуранг ўйнаб, ўз очколари сонини 4тага етказиб олганидан кейин кўпчилик мусобақаю тақвимию, нимчорак финалда ким билан тўқнаш келишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлай бошладик. Келинг, шу ҳақда қисқача фикр юритамиз.

Бир нарсани таъкидлаш лозим, Ўзбекистон терма жамоаси ҳали расман нимчорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйгани йўқ. Тўғри, терма жамоамиз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз гуруҳида 3-ўриндан пастга тушиб кетмайди. Шу билан биргаликда, бошқа гуруҳлардаги 3-ўринни эгаллаши мумкин бўлган жамоалардан камида 2таси вакилларимиздан ўтиб кетмаслиги лозим. "D" гуруҳида 3-ўринни эгаллайдиган жамоа эса аниқ биздан ўтиб кета олмайди. Боиси, Россия ва Венесуэла жамоалари ҳисобида очко йўқ ва сўнги турдаги ғалабадан кейин ҳам улардан бири 3 очкога эга бўлади холос.

Ҳали "Е" ва "F" гуруҳларида 2-тур учрашувлари ўтказилмаганини инобатга олиб, "А" гуруҳига эътиборингизни қаратамиз. У ерда 3 ва 4-ўринни эгаллаб турган жамоаларнинг ҳолати жуда ёмон. Словакия — 1 очко (тўплар нисбати: 3-8), БАА — 0 (2-8). Бу жамоалар сўнгги турда ўзаро тўқнаш келадилар. Кўриниб турибдики, мезбонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзбекистоннинг натижасидан ўтиб кета олмайди. Словакияда эса 4 очко тўплаш имконияти мавжуд. Европаликлар Ўзбекистондан натижа бўйича устун бўлишлари учун сўнгги турда БААни йирик ҳисобда мағлуб этиши ва Ўзбекистон Хорватияга йирик ҳисобда мағлуб бўлиши шарт. Боиси, Словакия -5, Ўзбекистон эса +2 кўринишидаги тўплар фарқига эга. Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Аммо 7та тўпдан иборат фарқ йўққа чиқиши осон эмаслигини инобатга олган ҳолда, биз мухлислар терма жамоамизни 1/8 финалга чиққан деб ҳисоблаймиз. Футболчилар асло бундай ўйлашмасин. Улар вазифани майдонда ҳал қилишсин. Бугун бўладиган "E" ва "F" гуруҳларидаги 2-тур ва эртага бўладиган "А" ва "В" гуруҳларида 3-тур ўйинларидан кейин Ўзбекистоннинг муддатда аввал нимчорак финалга чиққани расман маълум бўлиш эҳтимоли юқори эканини инобатга олган ҳолда, Нуралиев шогирдларига плей-офф босқичида қайси жамоа тўғри келиши мумкинлигини таҳлил қилиб кўрамиз.

I. Ўзбекистон "С" гуруҳида 1-ўринни эгалласа: "А" / "B" / "F" гуруҳларидан бирида 3-ўринни эгаллаган жамоа билан ўйнайди.
1) “А-3”. Юқорида таъкидлаганимиздек, "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллашга Словакия ва БАА терма жамоалари даъвогарлик қилишмоқда. Гондурас Бразилияга ўта йирик ҳисобда ютқазиб қўйсаю (масалан, 6та тўп фарқи билан), Словакия БААни мағлуб этса, европаликлар 2-ўринга кўтарилишлари мумкин.

A - Гуруҳи

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т-Н

Очко

1

Бразилия

2

2

0

0

12-2

6

2

Гондурас

2

1

1

0

4-3

4

3

Словакия

2

0

1

1

3-8

1

4

БАА

2

0

0

2

2-8

0

Умуман олганда, тақвимга кўра, “А” гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоа билан “В” гуруҳи ғолиби ҳам тўқнаш келиши мумкин. Қайси ҳолатда “А-3”га қайси гуруҳ ғолиби (“В” ёки “С”) рўбарў келиши қуйидаги жадвалда келтирилган.

Вариант

1/8 финалга 3-ўрин билан:

1 “А” ўйнайди:

1 “В” ўйнайди:

1 “С” ўйнайди:

1 “D” ўйнайди:

чиқадиган гуруҳлар

чиқмайдиган гуруҳлар

1.

A, B, C, D

E, F

3C

3D

3A

3B

2.

A, B, C, E

D, F

3C

3A

3B

3E

3.

A, B, C, F

D, E

3C

3A

3B

3F

4.

A, B, D, E

C, F

3D

3A

3B

3E

5.

A, B, D, F

C, E

3D

3A

3B

3F

6.

A, B, E, F

C, D

3E

3A

3B

3F

7.

A, C, D, E

B, F

3C

3D

3A

3E

8.

A, C, D, F

B, E

3C

3D

3A

3F

9.

A, C, E, F

B, D

3C

3A

3F

3E

10.

A, D, E, F

B, C

3D

3A

3F

3E

11.

B, C, D, E

A, F

3C

3D

3B

3E

12.

B, C, D, F

A, E

3C

3D

3B

3F

13.

B, C, E, F

A, D

3E

3C

3B

3F

14.

B, D, E, F

A, C

3E

3D

3B

3F

15

C, D, E, F

A, B

3C

3D

3F

3E

Агар “А” гуруҳининг сўнгги турида БАА Словакияни мағлуб этса ёки улар дуранг ўйнаса, бу гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоа 1/8 финалга чиқа олмаслиги ҳақиқатга яқин. Боиси, минус кўрсаткичли тўплар нисбати (БАА) ёки 2 очко (Словакия) билан гуруҳдан чиқиш қийин. Бразилия терма жамоаси ўз рақибларини ўта йирик (6:1) ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳдан 3-ўрин билан чиқиши мумкин бўлган жамоаларнинг имкониятларини пасайтириб юборди.

2) “В-3”. Тўғрисини айтсам, ушбу гуруҳнинг учинчи жамоаси билан тўқнаш келишни истамаган бўлардим. Ё Италия, ё Кот-д’Ивуар. Янги Зеландияда ҳам назарий имконият бору, аммо бу жуда ва жуда паст. Қуйида берилаётган жадвалда Кот-д’Ивуар 3-ўринни эгаллаб кейинги босқичнга чиқишини тахмин қилиш қийин эмас. Терма жамоамиз африкаликлар билан мусобақадан олдин ўртоқлик учрашувини ўтказиб, дуранг ўйнаганди (0:0). Шунга қарамай, Кот-д’Ивуар барибир кучли. У билан 1/8финалда тўқнаш келмаган маъқул.

B - Гуруҳи

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т-Н

Очко

1

Италия

2

2

0

0

2-0

6

2

Уругвай

2

1

1

0

8-1

4

3

Кот-д'Ивуар

2

0

1

1

1-2

1

4

Янги Зеландия

2

0

0

2

0-8

0

 

3) “F-3”. Бу гуруҳда иккинчи тур ўйинлари ўтказилмагани учун ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. 1-тур натижаларидан келиб чиқиб хулоса ясайдиган бўлсак, Нигерия фаворит, Ироқ аутсайдер бўлиб кўринмоқда. Мексика дастлабки турдаги йирик мағлубиятга қарамай, ҳали ўзини ўнглашга ҳаракат қилади. Гуруҳда 2 ва 3-ўринлар учун Швеция ва Мексика кураш олиб боришини тахмин қилишимиз мумкин. Юқорида келтирилган 15та вариантли жадвалнинг 3та вариантидагина биз “F” гуруҳининг 3-вакилига қарши тўғри келишимиз мумкин экан.

II. Ўзбекистон “С” гуруҳида 2-ўринни эгалласа: “А” гуруҳининг 2-жамоаси билан тўқнаш келади.
Юқорида таҳлиллар орқали бу жамоа ё Гондурас, ёки Словакия бўлиши мумкинлигини билиб олдик. Бошқа вариант йўқ. Нуралиев шогирдлари учун ёмон вариант эмас, назаримда. Гондурас 1-турда бир киши кам бўлиб ўйнаган БААни зўрға мағлуб этган бўлса, 2-турда Словакия билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди.

III. Ўзбекистон “С” гуруҳида 3-ўринни эгалласа: Ёки “А”, ёки “В” гуруҳи ғолиби билан ўйнайди.
Юқоридаги жадвалга эътибор қаратинг: фақат битта ҳолатдагина “В” гуруҳи вакили билан ўйнашимиз мумкин экан. Демак, “А” гуруҳи аъзоси билан ўйнаш эҳтимолимиз ўта юқори. Бу эса Бразилия демакдир. Хавотирли а! Ҳар қандай ҳолатда ҳам гуруҳда 3-ўринда қолиб кетмаслигимиз лозим. Бунинг учун эса сўнгги турда Хорватияни мағлуб этишимиз, у билан дуранг ўйнашимиз ёки хорватларга 1тадан ортиқ тўп фарқи билан ютқазмаслимиз лозим. Акс ҳолда бизни Бразилия кутади.

Олимхўжа Бўронов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:02, 22.10.2013.
Ўқилди: 13420 марта.
Фикрлар: 54 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.