Олмалиқдаги ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳисобни очган ва кейинроқ иккита тўп фарқи билан олдинда чиқиб олган "Динамо" биринчи таймнинг ўзидаёқ бу устунликни қўлдан чиқарди. Охир-оқибат мағлуб бўлган жамоа ўйини хусусида унинг устози Равшан Ҳайдаров қуйидагича фикрда:
"Учрашувда тезда ҳисобни очганимиз ва ҳатто икки тўп фарқи билан олдинга чиқишимиз, футболчиларни хотиржамликка берилишига олиб келди. Бунинг устига стандарт вазиятларда ҳимояланиш жараёнида камчиликларимиз бу ўйинда ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Биринчи таймдаёқ ҳисобдаги устунликни қўлдан чиқардик.
Иккинчи таймда рақибнинг кучли томонларини билган ҳолда асосан ҳимояланиб қарши ҳужум тактикасида ўйинни ўтказдик. Афсуски, босимга охиригача туриб бера олмадик ва мезбонлар учинчи марта ҳам гол уришга эришишди. Балки биринчи таймни ҳисобда олдинда борган тугатганимизда Олмалиқдан яхши натижа билан қайтган бўлармидик".