Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

«Наполи» президенти кучли бешлик жамоалари ўртасида кубок ташкил қилишни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис кучли бешликнинг ҳар биридан 5тадан жамоа қатнашадиган янги еврокубок ташкил қилишни таклиф қилди.

«Фикримча, миллий чемпионатлар учун 20 жамоа жуда кўп. Улар ички чемпионатда ҳаддан ташқари кўп ўйин ўйказишмоқда. Қўшимчасига еврокубоклар. Менда янги таклиф бор. Миллий чемпионатдаги жамоалар сонини 16тагача қисқартиб, янги еврокубок ташкил қилсак. Унда кучли бешлик чемпионатларининг бештадан жамоаси иштирок этади.

«МЮ», «Раел», «ПСЖ», «Бавария», «Милан» каби жамоалар билан баҳслашиш дахшатли бўларди. Бу мусобақадан 5 миллиард евро топиш мумкин. Бу ҳақиқий революция бўлади. Ҳамма жамоалар учун бюджетнинг тўлиқ бўлиши муҳим.

Бу масалада Платини билан гаплашганим йўқ, лекин у раҳбарлик ваколатини сақлаб қолишни хоҳласа, топ-клублар билан келишиши керак. Масалан, биз у билан 20 йиллик шартнома имзолашимиз мумкин. Бунинг эвазига у бизга шароит яратиб бериши керак. Ўйинларнинг транлациясини интернет орқали сотишни ташкил қилиш керак. Ҳозир жамоалар чемпионлар лигасининг транслациясидан 40 миллион евро топишади. Мен эса 200 миллион евро топишни хоҳлайман.

«Реал» ва «Барселона» билан келишиш осон бўлмайди. Биласиз, бир неча йилдан буён «Реал» йилни қарз билан якунламоқда»,- дейди президент.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:21, 25.10.2013.
Ўқилди: 3362 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.