Аргентина чемпионати 13-туридан ўрин олган «Арсенал Саранди» ва «Химнастия» жамоалари ўртасидаги учрашув оммавий жанжал билан тугади.
Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келган. «Арсенал» футболчилари тўп майдонни тарк этгани ва рақиб футболчилари fair-play қоидаларига мувоффиқ тўпни уларга қайтиб бериши кераклигини ҳакамдан талаб қилишади. Бу эса рақиб футболчиларига ёқмайди ва майдонда жанжал бошланиб кетади.
Ҳакам «Арсенал»нинг иккита ва «Химнастия»нинг учта футболчисига қизил карточка кўрсатади. Лекин жанжал авжига олиб кетиб, унга полиция аралашишга мажбур бўлди.