Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Азиз Ҳайдаров — «Аш-Шабоб» сардори

Баҳо:
+1 | -

Кеча БАА Про-лигасидаги навбатдаги 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Аш-Шабоб" сафарда "Аш-Шаъб" меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувда ҳисобни мезбонлар очишган бўлса, биринчи бўлим тугаш арафасида Карлос Вильянуэва ҳисобни тенглаштирди. Бироқ иккинчи бўлимда "Аш-Шаъб" футболчиси Жулиас Вобей томонидан киритилган гол майдон эгаларига ғалаба келтирди.

Эътиборлиси "Аш-Шаъб" дастлабки 3 очкосини қўлга киритди. Бунгача улар ҳисобида очко йўқ эди. Ҳайдаров жамоаси эса 9 очко билан 2-ўринни эгаллаб  турибди. Улар пешқадам "Ал-Аҳли"дан 6 очкога ортда боришмоқда. Дубайликлар кейинги баҳсни 31 октябрь куни "Ажман"га қарши ўтказишади.

Қувонарли томони, Азиз Ҳайдаров ушбу мавсумдан бошлаб ўз жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:37, 27.10.2013.
Ўқилди: 5016 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик