«Ливерпул» устози Брендан Роджерс кеча бўлиб ўтган «Вест Бромвич»га қарши ўйинда жамоанинг ҳужум жуфтлиги ҳақида фикр билдирди.
«Менимча Суарес ва Старридж жуфтлиги жуда яхши ҳаракат қилди. Айниқса Суареснинг биринчи голи жуда ажойиб чиқди.
Бу Суареснинг «Энфилд»даги биринчи хет-трики бўлди ва ҳамма унинг жамоа учун қанчалик муҳим эканини кўрди»,- дейди мураббий.