«Боруссия Д» устози Юрген Клопп кеча бўлиб ўтган «Шальке»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Ўйин жуда кескин ўтди. Биз ўйинни ҳужумкор бошладик. Шундан кейин ўйин очиқ кечди. Биз устунликни рақибга бериб қўйдик ва улар бундан фойдаланишди.
Танаффусдан кейин биз яна ўйинимизни кучайтирдик. Макс Майернинг ҳаракатлари тақсинга сазовор.У чизиқлар ўртасида яхши ўйнади.
«Шальке» ҳақли равишда жавоб голини ургандан кейин ҳар икки жамоа бор кучини майдонга ташлади. Умуман олганда биз ғалабага мунособ эдик. Уни катта қийинчилик билан қўлга киритган бўлсакда»,- дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган учрашув 3:1 ҳисобида Клопп шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.