«Челси» устози Жозе Моуриньо жаҳон футболига миллиардерларнинг кириб келиши ёмон ҳолат эмаслигини таъкидлади.
«Футболга акулалар керак. Футболга инвестиция керак. Улар кичик клубларни ҳам катта жамоаларга айлантиради.
«Челси» – ақлли акула. У қачон ҳужум қилиш ва қачон ҳимояланиш кераклигини билади. Биз ўзгардик, чунки УЕФАнинг иқтисодий fair-play'га жиддий эътибор бераётганини биламиз. Менимча, бу қоидани бузадиганларни жазолаш керак.
Мен «Челси»га асоси мустаҳкам бўлган футбол фалсафасини яратиш учун келдим. Клуб раҳбарларининг қўллаб-қувватлашларидан миннатдорман. Бизнинг янги футболчилар сотиб олишимиз учун уларнинг ўрни беқиёс»,- дейди мураббий.