Кириш Регистрация

«Арсенал» Матье Фламинини 2 ҳафтага йўқотди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" яримҳимоячиси Матье Фламини қорнининг пастки қисмидан олган жароҳати сабаб икки ҳафта майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда Goal.com.

Француз яримҳимоячиси "тўпчилар"нинг келгуси учта ўйинида иштирок этмайди: Премьер-лигада "Ливерпуль", Лига кубоида "Челси" ва Чемпионлар лигасида "Боруссия"га қарши.

Англия чемпионатининг 9-тури доирасида "Кристал Пэлас"га қарши майдонга тушган 29 ёшли футболчи ўйиннинг саккизинчи дақиқасидаёқ жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Фламини 10 ноябрь куни бўладиган "МЮ"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда.

Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 21:15, 27.10.2013.
Ўқилди: 2525 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик