"Барселона" ҳимоячиси Даниэл Алвес миллий биринчиликда уларнинг энг ашаддий рақиби Мадриднинг "Реал" клуби деб ҳисобламаслигини айтмоқда, деб ёзади испан ОАВ. Бразилия терма жамоаси аъзоси эндиликда каталонияликлар қаршисида янги рақиб - "Атлетико" турганини таъкидлаган.
"Энди бизнинг энг асосий рақибимиз "Атлетико" бўлди", - деди Алвес.
Хабарингиз бўлса, ушбу футболчи "класико"дан сўнг шундай деганди: "Реал" футболчилари ҳакамлардан ҳаммадан ҳам камроқ нолишлари керак. Мана бир неча турдирки, ҳакамлар уларга ёрдам бериб келмоқда".













