Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Паралимпиячиларимиз зафарли одимлашда давом этишмоқда

Баҳо:
+ | -

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларида мамлакатимиз спортчилари томонидан қўлга киритилган медаллар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида Давлатимиз томонидан спортчиларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳамда юртимизда Паралимпия харакатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган сайи-харакатлар ўз сўзини айтаётганлигидан далолат беради.

Маълумки, ўзбекистонлик паралимпиячилар қитъада етакчилардан бири ҳисобланишади ва бу жихат ПараОсиё ўйинларида ҳам яна бир бора ўз исботини топмоқда. ПараОсиё ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо, сузиш, енгил атлетика ва пауэрлифтинг каби спорт турларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган жами 9 нафар мардонавор спортчимиз уч кунлик мусобақалар якунларига кўра 6 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритдилар.

Мусобақаларнинг учинчи куни 100 метр масофага чалқанча усулда сузиш бўйича ўтказилган баҳсларда марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келган ҳамюртимиз Кирилл Паньков ПараОсиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритиш билан бирга, Осиё рекордини (1:05:55 сония) ҳам янгилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тажрибали спортчимиз 2012 йили Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган XIV Паралимпия ўйинларида ҳам худди шу масофада Осиё рекордини ўрнатган эди. Эътиборлиси, Кирилл Паньков 100 метр масофага чалқанча усулда сузишда Осиёда тенгсиз эканлигини амалда яна бир бора исботлади. Иккинчи ўринни япониялик спортчи эгаллаган бўлса (1:44:72 сония), учинчи ўрин Эрон вакилига насиб этди (1:45:07 сония).

Енгил атлетиканинг найза ва диск улоқтириш мусобақаларида икки бор олтин медалга сазовор бўлган Илҳомжон Рихсибоев бугун ядро улоқтириш бўйича бўлиб ўтган баҳсларда ҳам энг юқори натижани (8 метр 31 сантиметр) қайд этиб, ПараОсиё ўйинларининг учинчи олтин медалини делегациямиз ҳисобига келтирди.Мазкур мусобақаларда ядрони 7 метр 52 сантиметр масофага улоқтирган қозоғистонлик спортчи кумуш, 7 метр 05 сантиметр натижа кўрсатган Баҳрайн терма жамоаси аъзоси бронза медали совриндори бўлди.

Юз метр масофага югуриш бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда кумуш медал соҳиби бўлган ҳамюртимиз Фаррух Мирзақулов 200 ҳамда 400 метр масофаларга югуриш бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳам марра чизиғига иккинчи бўлиб етиб келди.

XIV Паралимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган яна бир юртдошимиз Дониёр Солиев узунликка сакраш мусобақаларида 6 метр 54 сантиметр натижа кўрсатиб, кумуш медал совриндори бўлди.

ПараОсиё ўйинлари 30-октябрь куни ниҳоясига етади.

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари 31- октябрь куни эрта тонгда (Тошкент вақти билан соат 3:30да) Ватанимизга қайтиб келадилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:21, 29.10.2013.
Ўқилди: 3895 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8466]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2660]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1814]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1636]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1627]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1502]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1444]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1243]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1221]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик