Кириш Регистрация

Роналдиньо «Бешиктош»дан йилига 9 млн. евро маош сўрамоқда

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳамон "Атлетико Минейро" ҳужумчиси Роналдиньони ўз сафига кўриш орзусидан воз кечгани йўқ. Аммо Haber1903`нинг хабарига кўра, 33 ёшли бразилиялик футболчи турклардан йилига 9 миллион евро маош таклиф қилсаларгина бориши мумкинлигини билдирган.

Роналдиньони жамоага таклиф этиш учун "Бешиктош" ҳомийларга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Қайд этиш жоиз, 31 декабр куни ҳужумчи эркин агент мақомини олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сонидан олган жароҳатини даволаш билан банд бўлган Роналдиньонинг ноябрнинг охирларида сафга қайтиши кутилмоқда.

Хабарингиз бўлса, "Бешиктош"нинг айни пайтдаги бош мураббийи - Славен Билич.

Роналдиньо Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида 13 бор майдонга тушиб 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Манба: www.haber1903.com
Киритилди: 10:20, 31.10.2013.
Ўқилди: 4031 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик