Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Нодирбек Тўйчиев: «Азамат Абдураимовга кўпроқ имконият бериш керак»

Баҳо:
+ | -

Юртимизда футбол мавсуми якунланиб бормоқда. Ўтган якшанба куни биринчилик баҳслари ниҳоясига етди. Кутилганидек, “Андижон” ва “Машъал” жамоалари мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб олий лига йўлланмасини қўлга киритишди.

“Андижон”нинг бир йил ичида кучлилар сафига қайтишида раҳбарият, мураббийлар ва футболчилардан ташқари жамоамиз мухлисларининг ҳам ўзига яраша ҳиссаси бўлди. Умуман олганда, “Андижон” жамоасининг қандай мухлислари борлигини ҳамма яхши билади. Биринчи лига якунлангани боис “Андижон” расмий сайти фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиев билан суҳбат уюштирди.

- Авваламбор, жамоамиз олий лигага чиққани билан барча мухлисларни табриклайман, - деб сўзини бошлади Тўйчиев. -  “Андижон” фан-клуби жорий мавсумда ўз ишини сидқидилдан бажарди. Гарчи биринчи лигада тўп сурганига қарамай, биз жамоамизни худди олий лигада бўлганидек қўллаб-қувватладик. Шуни айтишим керакки, кўпчилик ўтган йили Азамат Абдураимов “Андижон”ни биринчи лигага тушириб юборди деб ўйлаган бўлиши мумкин. Лекин ундай эмас. Йил бошида Александр Аверьянов селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бормагани жамоамизни муваффақиятсизликка олиб келганди. Тўғри, Абдураимов бош мураббийлиги пайтида жамоамиз олий лигани тарк этди. Шунга қарамай, бу мураббийга кўпроқ имконият бериш керак. Қолаверса, мухлислар ҳам мураббийни тушунишлари лозим. Агар 5-6 йил имконият берилса, ҳар қандай мураббий яхши жамоа шакллантира олади. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

Гарчи, вазифа муддатидан олдин бажарилган бўлса-да, жамоамиз сафардаги сўнгги иккита учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади. Балки айрим ишқибозлар охирги ўйинлар аҳамиятсиз ва “Андижон” ютқазади деб ўйлаган бўлишлари мумкин. Яна бир бор олий лига билан барчани табриклайман.

- “Андижон”ни бир йил ичида кучлилар сафига қайтишига мухлислар ишонишганмиди?
- Ҳа, бунга юз фоиз ишонгандик. Кўрдинглар, жамоамиз мавсумни муваффақиятли ўтказиб ўз олдига қўйган вазифани уддалади.

- Энди келаси йили олий лигада стадионда мухлислар сони кўпайса керак?
- Келаси йили “Андижон” жамоасининг ташкил этилганига 50 йил бўлади. Олий лигага чиқиб жамоамиз бу байрамга муносиб совға қилди. Ишонамизки, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин ва Рўзиқул Бердиев сингари Азамат Абдураимов ҳам олий лигада ўзини кўрсатади. Худо хоҳласа, жамоамиз чиройли ўйинлар кўрсатса стадионга мухлислар албатта қайтишади. Барибир олий ва биринчи лига ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Келаси мавсумда ишқибозлар ҳамда фан-клубимизни “Андижон”дан умиди катта. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 11:45, 31.10.2013.
Ўқилди: 3299 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.