Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Паралимпиячиларимиз тантанали равишда кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 26-30 октябрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги “Параосиё ўйинлари – 2013” мусобақаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келди.

 

Тошкент халқаро аэропортида паралимпиячиларимиз тантанали кутиб олинди.

Куала-Лумпурдаги мусобақаларда истеъдодли ёш спортчи Илҳомжон Рихсибоев найза, диск ва ядро улоқтиришда рақибларини катта устунлик билан ортда қолдириб, учта олтин медални қўлга киритди.

– Нуфузли мусобақаларда Президентимиз ва халқимизнинг юксак эътибори ва ишончини доимо ҳис этиб турамиз, – дейди Параосиё ўйинлари ғолиби И.Рихсибоев. – Бу бизга Ватанимиз шаънини улуғлашда катта куч ва ғайрат бағишлайди. Келгуси мақсадим – Бразилияда ўтадиган XV ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш ва унда муносиб иштирок этиш.

 

Параосиё ўйинларининг енгил атлетика баҳсларида жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Дониёр Солиев узунликка сакрашда, Фаррух Мирзақулов 100, 200 ва 400 метрга югуришда иккинчи ўринни эгаллади.

 

Сузиш мусобақаларида қатнашган Кирилл Паньков ҳам мухлислар ишончини оқлади. Ўтган йили Лондонда ўтказилган XIV ёзги Паралимпия ўйинлари тарихига Осиё рекордчиси сифатида кирган ҳамюртимиз Параосиё ўйинларида ҳам маҳорат кўрсатди. 100 метрга чалқанча сузишда белгиланган масофани биринчи босиб ўтган К.Паньков олтин медални қўлга киритиб, Осиё рекордини янгилади.

 

Терма жамоамизга яна бир жуфт олтин медални дзюдочилар келтирди. 60 килограмм вазн тоифасида саралаш учрашувларидан муваффақиятли ўтган Шуҳрат Бафоев ҳал қилувчи баҳсда эронлик Ризо Ғуломий устидан соф ғалабага эришиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Вазни 66 килограмм бўлган дзюдочилар ўртасидаги финалда Нурбек Бердиёров Жанубий Корея вакили Ли Жун Хуни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

 

Параосиё ўйинлари дастуридан жой олган пауэрлифтинг мусобақаларида ўз вазн тоифасида юқори натижаларга эришган спортчиларимиздан Фарҳод Умрзоқов ва Искандар Турсунбоев бронза медали билан тақдирланди.

 

Осиё қитъасининг 42 давлатидан 2,5 минг нафарга яқин паралимпиячи қатнашган “Параосиё ўйинлари – 2013” мусобақаларида Ўзбекистон спортчилари шижоати ва матонати, ғалабага бўлган интилиши билан мухлису мутахассислар ҳурматини қозонди.

 

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 08:08, 01.11.2013.
Ўқилди: 4200 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8466]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2660]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1814]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1636]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1627]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1502]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1444]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1243]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1221]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик