«Реал» устози Карло Анчелотти ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг Криштиану Роналду ҳақида айтган гаплари ҳақида фикр билдирди.
«Блаттернинг кечирим сўрагани? Айтилган гап – ўтилган ўқ. У айтарини айтиб бўлди. Энди уни қайтариб бўлмайди. Нима бўлганда ҳам у нима дегани ҳақида ўйлаб кўриши керак. Ҳеч бўлмаса ўнгача санаши керак.
Криштиану – жиддий футболчи ва катта профессионал. У ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланади ва ундан талаб қилинадиган вазифани майдонда бажаради»,- дейди мураббий.