"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ёзда "Ливерпуль"дан Луис Суаресни сотиб олишга ҳаракат қилганлари ҳақида гапира туриб, клубнинг янги ўйинчиларни танлаш сиёсатига тўхталиб ўтди.
"Ўйинчи (Суарес) ўз хатти-ҳаракатлари учун жазоланганди. Биз ўзимиз инсоний сифатларини ҳам яхши билган футболчиларга қизиқиш билдирамиз. Агар бу борада унда бирор камчилик бўлса, уни сотиб олишдан бош тортамиз.
Суаресга қизиқиш билдирган бир қатор клублар бор эди, демак у ҳақиқатан ҳам яхши ўйнаган. Лекин ҳозир мен бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. У ҳозир "Ливерпуль" аъзоси. Менга эса айни пайтда "Арсенал" ўйинчилари муҳимроқ, унга ўтиши мумкин бўлганлар эмас", - деди Венгер.