«МЮ» устози Дэвид Мойеснинг фикрича, жамоа ҳужумчилари Уэйн Руни ҳамда Робин ван Персилар жаҳоннинг энг яхши футболчилари даражасида ўйин кўрсата олишади.
«Уэйн ва Робиннинг ўйини ўхшаб қолса, улар нафақат Англиянинг, балки бутун дунёнинг энг яхши футболчиларига айланишади. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Уларни ҳақиқий голеадорлар деб ҳисоблайман.
Бу икки футболчи исталган позицияда ўйнай олади. Мен уларнинг юқори спорт формасига чиқишларини кутмоқдаман. Бундан ташқари жамоа ўз ўйинини топиб олса, рақибларимизга осон бўлмайди»,- дейди мураббий.