Кириш Регистрация

Ҳерар Пике: «Барселона»дан катта натижаларни кутишади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Ҳерар Пике жамоанинг ҳозирда кўрсатаётган ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Энди биз янги мураббий қўл остида ҳаракат қиламиз. Бу ватқ ўтиши билан содир бўлиши керак бўлган ўзгариш. Энди бизнинг ўйин усубимиз аҳамиятга эга эмас. Асосийси, натижани чиройли қўлга киритиш.

Гвардиола бошқарган «Барселона» билан солиштиришларига ўрганиб қолдик. «Реал» мисолида оладиган бўлсак, охирги 5 йил ичида битта мамлакат чемпионати ва битта мамлакат кубогини қўлга киритсак, биз ҳақимизда нима дейишларини тасаввур қиляпман.

«Барселона» – катта жамоа ва биздан ҳар доим катта натижаларни кутишади. Ҳозир фантастик ўйин кўрсатяпмиз деб айта олмайман. Умуман олганда ҳар уч кунда майдонга тушяпмиз.

Ғалаба қозониш жуда муҳим ҳисобланади. Биз анча тажриба тўпладик. Бу услуб бизга Испания суперкубогини тақдим этди. Энди бизнинг музейдан яна бир соврин ўрин олди. Ноябр ва декабр ўйин жуда муҳим бўлади. Кўрамиз, биз қандай натижа қайд этарканмиз»,- дейди футболчи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:31, 02.11.2013.
Ўқилди: 2319 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.