Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Кино+футбол

Баҳо:
+1 | -

Футбол ва санъат доимо бир-бирига боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис футболчилар ва севимли картиналарни яна бир бор ўзаро уйғунлаштиришга ҳаракат қилиб, озгина “ижод” қилдик.

*** Россиялик ижодкорлар "Иван Грозний ўз касбини ўзгартиради" фильмини суратга олиш ишларини бошлаб юборишди. Режиссёрлар бош рол ижросини бирданига икки нафар актёрга ишониб топширишди. Булар - Иван Элгера ва Иван Самарано. Иван Кампо эса фильм саундтрекини куйлади.

*** Голивудда “Энагалар” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильмда бош ролни ижро этган Арсен Венгер киноихлосмандларнинг олқишларига сазовор бўлди.

*** Испанлар ҳам “Тўйлар муборак” номли фильм яратишди. Фильмнинг бош қаҳрамонлари эса Роналду ва Ирина Шейк бўлишди. Кўрамиз мазкур фильм бизнинг “Тўйлар муборак”имизга ета олармикан.

*** “Алибобо ва қирқ қароқчи” фильми суратга олинди. Ушбу фильмда Алибобо Раҳматуллаев қирқ қароқчи, шу жумладан “шерлар” исканжасидан қандай қутилгани ҳақида ҳикоя қилади.

*** Инглизлар “Менинг қаттиққўл энагам” номли фильмни суратга олишди. Унда бош ролни ижро этган Уэйн Руни қаттиққўл энагаси Давид Мойес билан муносабатлари тасвирланган.

*** Инглизларнинг яна бир омадли картиналаридан бири бу – “Ёндиради, куйдиради” фильмидир. Фильмда Марио Балотелли миланлик мухлисларни шунақанги ёндириб, куйдирадики асти қўяверасиз. Фильм савиясига гап бўлиши мумкин эмас.

*** Испанияда “Сен ёлғиз эмассан” фильми яратилди. Картина бош қаҳрамони Криштиану Роналду. Фильмда КриРонинг жамоадошлари, унинг Мадридда ёлғиз эмаслигига ишонтиришга муваффақ бўлишади.

*** Ўзбектелефильм студиясида “Тошкент – нон шаҳри” фильмининг янгича талқини суратга олинди. Бош қаҳрамон ролини ижро этган Ривалдо, фильмда нон излаб Тошкентга келади. Мазкур фильмда, машҳур актёр Ривалдо катта гонарар эвазига суратга тушади.

*** "Астерикс ва Обеликс" фильмининг давоми суратга олинди. Унда Раян Гиггз ва Пол Скоулзлар бош ролларни ижро этишган бўлса, Юлий Сезар ролини тажрибали актёр Жулио Сезар маромига етказиб ўйнади.

*** Мультфильм ихлосмандлари – “Андерсеннинг эртаклари”нинг давомини томоша қилишлари мумкин. Фильмда бразилиялик Андерсон “Қизил иблислар” ҳақидаги бир-биридан қизиқарли эртакларини ҳикоя қилади.

*** Француз режиссёрлари “Насриддиннинг саргузаштлари” деб номланувчи фильм суратга олишди. Фильм ижодкорлари орасида ўзбек режиссёрлари ҳам бор. Фильмда бош ролни ижро этган Самир Насри бир қатор саргузаштларни бошидан ўтказади. Фильм Англия, Франтсия ва ЖАР давлатларида суратга олинади.

*** Боливудда “Менинг исмим масҳарабоз” фильмининг давоми суратга олинди. Картинада бош қаҳрамон сиймосини Виктор Валдес яратди. Унинг каталониядаги масҳарабозлик санъатига бутун дунё тан берди. Айтганча фильмда Темур Жўраев ва Фабен Бартез каби актёрлар ҳам кўриниш беришган.

*** Режиссёрлар “Фантомас” фильмини ҳам қайтадан суратга олишмоқчи. Уларнинг таъкидлашларича бош рол учун асосий номзод Пер Луиджи Коллина экан.

*** Голландиялик машҳур актёр Робин ван Перси “Робин Гуд” фильмида бош қаҳрамон образини яратди. Робинга мазкур фильм анча машҳурлик олиб келди.

*** Инглиз ва бразилиялик киноижодкорлар ҳамкорликда “Эгизаклар” номли фильмни суратга олиш ишларини бошлаб юборишди. Кинокартинада бош ролларни машҳур эгизак актёрлар Фабио ва Рафаэллар ижро этишмоқда.

*** Голливуддан янги йилга янги совға – “Санта Клаус” фильми бўлди. Санта Клаус образини парагвайлик актёр Санта Круз моҳирлик билан ижро эттди ва бир қатор мукофотлар билан тақдирланди.

*** Мексикалик ижодкорлардан янги фильм премьераси – “Ҳалоскор”. Бош рол сиймосини эса кутилганидек Чичарито гавдалантирди.

*** Боливудда "Сен ёлғиз эмассан" фильмининг давоми "Криш" кинокартинаси суратга олинди. Ушбу фильмда бош ролни Голливуд шаҳзодаси Криштиану Роналду ижро этди. Фильм премьераси келаси ҳафтада Лиссабонда бўлиши мўлжалланган.

*** Россияда "Питер ФМ" кинокартинасининг премероси бўлиб ўтди. Фильмда бош ролни Питер Крауч маромига етказиб ижро этган.

*** Боливудда "Масхарабоз” фильмининг замонавий талқини суратга олинди. Режиссёрлар бош ролни Роналдиньога ишониб топширишди.

*** Англияда "Гарри Поттер-8" фильмининг намойиши бўлиб ўтди. Фильм қаҳрамони Гарри Невил "Оскар" мукофотига номзод сифатида кўрилмоқда.

*** Болаларнинг севимли мультфильми "Тарзан"нинг киноталқини мухлислар ҳукмига ҳавола қилинди. Ушбу кинокартинада бош рол ижросини Карлес Пуйол маромига етказиб ўйнашга муваффақ бўлди.

*** "Шрек" энди кинода. Америкалик кинорежиссёрлар мультфильмнинг киноталқинига қўл уришмоқчи. Ушбу фильмда бош рол ижроси учун энг асосий номзод сифатида Уэйн Руни эътироф этилмоқда.

*** "Ўнта негр боласи" фильми кинопракатда катта даромад олди. Фильмда бош ролни ижро этган Самуел Этo’О эса энг кўп гонорар олган актёр мақомини олди.

*** Россиялик кинорежиссёрлар ўтган ҳафтада янги фильмни суратга оплиш ишларини тугатишди. "Ишдаги ишқ" фильмида бош ролларни таниқли актёр ва актриса Херард Пике ва Шакиралар ижро этишди. Фильмнинг қисқача маъзминига тўхталадиган бўлсак Шакира "Wака Wака" қўшиғига клип суратга олаётганида Пике билан танишиб қолади ва улар иш жараёнида бир-бирларига кўнгил қўйишади. Кинокомедия катта экранларга яқин орада чиқиши кутилмоқда.

*** Машҳур киноактёр Жим Керри ўзини режиссёрликда синаб кўришга ахд қилди. У "Ниқоб" номли фильмига бош ролга Питер Чехни таклиф қилди.

*** "Гномлар мамлакатига саёҳат" номли фильм ўтган ҳафтада Лос Анжелесда катта экранга чиқди. Фильм қаҳрамонлари Роберто Карлос, Марадона ва Месси кино оламини ҳайратга солиб бир фильмда суратга тушишди.

*** Япониялик режиссёрлар "Уошен" сериалини Буюк Британияда суратга олишди. Унда бош ролни Жўн Оши ўйнади.

*** Парижда "Робинзон Крузо" фильмининг намойиши бўлиб ўтди. Фильмда бош ролни ижро этган Пол Робинсонга Голивуднинг бир нечта фильмларидан таклифлар бўлмоқда.

*** "Питер Пен" мультфильмининг ҳам кино лойиҳаси амалга оширилмоқда. Фильм режиссёрларининг таъкидлашларича бош ролни Антонио Кассано ижро этган.

*** Украинада "Буратино" фильмининг суратга олиш жараёнлари ўз ниҳоясига етди. Фильм қаҳрамони Максим Шацкихнинг таъкидлашича мазкур фильм мухлислар меҳрини қозонар экан.

*** Бразилия каналларида "Мессига ўхшаши йўқ" фильми намойиш этилмоқда. Фильмда бош ролни Месси, иккинчи даражали ролни эса Пеле ўйнади.

*** Голивудда "Гулливернинг саёҳатлари" номли фильм суратга олинди ва яқинда Прагада премьераси бўлиб ўтди. Унда бош қаҳрамон Ян Коллер айрим сабабларга кўра қатнаша олмади. 

*** Инглизлар "Пастга қарашга қўрқаман" номли фильмни суратга олиш жараёнини ниҳоясига етказишди. Фильмда бош ролни Питер Крауч аъло даржада ижро этди.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furqatyusupov.blogspot.com/
Киритилди: 10:24, 03.11.2013.
Ўқилди: 12171 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.