Кириш Регистрация

Гаджи Гаджиев: «Узоқдан зарба йўллай оладиган Аҳмедовдан бошқа ўйинчимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

"Анжи" бош мураббийи Гаджи Гаджиев 15-турнинг "Урал"га қарши учрашувидан сўнг қуйидагиларни таъкидлади.

"Спартак"ка қарши учрашувдагидек ўйин кўрсата олмадик. Яратган вазиятларидан фойдалана олиши керак киши. Бугун фақат ё дарвозабонни, ё дарвоза устунларини нишонга олдик.

Соболев чарчаб қолгани сабаб алмаштиришни сўради. Соломатиннинг ҳам тезлиги пасайган. Шунинг учун уни ҳам алмаштиришга тўғри келди.

Жамоада ҳужумчилар борасида яққол ўйинчилар етишмовчилиги бор. Бугун Разак ҳатто иккинчи ҳужумчи ролида ўйнади. Аҳмедовдан ташқари узоқ масофадан зарба бера оладиган ўйинчиларимиз йўқ. Бундай зарба беришга ҳаракатлар ҳам бўлмади.

Трибунадаги мухлислар бизни ҳақли равишда танқид қилишди. Бу ҳаракатлари билан улар ўйин охирларида жамоанинг фаолроқ ўйнашига мажбурладилар.

Албатта, ўзимга нисбатан танқидлар эшитиш менга ёқимсиз бўлди. Ҳатто оғриқли... "Анжи"да қийин бўлишини билардим...", - деди Гаджиев.

Манба: www.fc-anji.ru
Киритилди: 10:04, 04.11.2013.
Ўқилди: 4489 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик