"Галатасарой" бош мураббийи Роберто Манчини ЧЛда "Копенгаген" билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб, жамоасининг плей-оффга чиқиш имкониятларини баҳолади.
"Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:6) баъзи муаммолар бўлди, аммо ҳозир "Галатасарой" яна ўз ҳолида. Ҳали ҳаммаси олдинда. Биз ғалаба қозонмоқчимиз. Ҳаммаси Истамбулда бўлгани каби кечмайди бу сафар. "Копенгаген" ўз майдонида кучли ўйнайди.
Жамоани 5 ҳафтадан буён бошқаряпман, бу вақт ичида ҳаммасини тезда ўзгартириб юборишнинг иложи йўқ. Қўл остимдагиларнинг қандай ишлашаётганларидан хурсандман. Биз доимий равишда кучайиб борамиз.
Бу оддий гуруҳ эмас. "Ювентус" ва "Реал" бунда фаворит, аммо бизда ҳам плей-оффга чиқиш имконияти бор. Футболда ҳеч қачон "ҳеч қачон" деб бўлмайди", - деди Манчини.
"Копенгаген"-"Галатасарой" ўйини 6 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.