"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турининг "Ювентус"га қарши жавоб ўйини хусусида қуйидагиларни таъкидлади.
"Ротация натижаларимизга салбий таъсир кўрсатяпти, деб ўйламайман. Аксинча, бу бизга ўйинчиларни яхши ҳолатда ушлаб туришга ёрдам бермоқда.
Ҳимоядаги ўйинимиздан кўнглим тўлмаяпти, аммо келинг унутмайлик, биз 15 ўйинда 42та гол урдик.
Эртага Варан майдонга тушади, чунки у шанба кунги ўйинда майдонга тушмади. Кечга яқин мен у билан бирга ким ўйнашини аниқлаб оламан - Рамосми ёки Пепе.
Пирло ва Алонсо - ақлли ва етакчи футболчилар. Менга аввалроқ Пирло билан ишлаш насиб этган. Ҳозир эса Алонсонинг устозиман.
Конте "Ювентус"да катта ҳажмдаги ишни амлага оширмоқда. У рақобатбардош жамоа туза олди.
"Наполи" ҳам, "Ювентус" ҳам бу мавсум муносиб тўп сурмоқда, шунинг учун "А"-серияси жуда қизиқарли ўтиши ваъда қилиняпти", - деди Анчелотти.