«Барселона» ҳимоячиси Даниэль Алвес жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ва ўзининг янги шартномаси ҳақида фикр билдирди.
«Аввал ҳам Мессининг кам гол урган вақтлари бўлган. Менимча, у журналистларнинг нимадир ёзиши учун атайлаб гол урмаяпти.
Янги шартнома ҳақида гапирадиган бўлсам, аввал амалдаги шартномани охиригача ўташ керак. Мен бу ерда бахтлиман. Кўрамиз ҳаммаси қандай давом этаркан»,- дейди Алвес.













