Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мавсум «минуслари»

Баҳо:
+4 | -

Мазкур йил ҳам ортда қолиб бормоқда. Ўтаётган йил мобайнида қайғули ва қувончли воқеалар кўплаб учради. Биз эса ўз одатимизга содиқ қолган ҳолда футболимиздаги салбий қирраларга кўз югуртирамиз.

1. Юрий Саркисян.
Фергюссоннинг истеъфога чиқиши, «Нефтчи” мутасаддиларини бирдан уйғотиб юборди шекилли, кутилаётган истеъфони кутилмаганда амалга оширишди. Саркисян билан бундай хайрлашишни ҳеч ким кутмаганди. «Нефтчи” раҳбарлари «қизил иблислар”дан ҳар томонлама ўрнак олишганда эди...

2. Иккита жамоани бошқариш.
Иккита кемани бошқариб сувга ғарқ бўлиш борасида Абрамов, Непомняший каби мутахассислар мастер-класс кўрсатишганди. Афтидан Қосимов бунга заррача эътибор бермаган кўринади. Охир-оқибат на «Бунёдкор” (ОЧЛ назарда тутилмоқда), на терма жамоамиз ўз мақсадига эришди. Балки энди Миржалол «Бунёдкор”дан воз кечиб, бор диққат эътиборини МТЖга қаратар. Сабаби бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди.

3. Чипта
Бугунги кунда тадбиркорларга кўплаб имкониятлар яратиб берилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. ЎФФда ишлаётган айрим мутассадилар ҳам бу «хайрли иш”га ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Чипталарнинг нархлари 2-3 баробар кўтарилиб кетиши, кўпчиликни норози қилаётгани айни ҳақиқат.

4. Мухлислар
Чемпионат баҳсларининг ярмидан кўпида мухлислар сони 5000 тага ҳам етмади. Атиги 6 та баҳсда ишқибозлар сони 10000 тадан ошди холос. Футболчиларимиз мухлисларни стадионга келмасликлари учун қўлларидан ва оёқларидан келган барча ишларни амалга оширмоқдалар. Шу кетиш бўлса келаси йили стадионда фақат яшил форма кийган «жаноб”ларни кўрсак керак.

5. Агентлар
Олижаноб агентлар футболчиларимизни Хитой, БАА, Қатар, Таиланд, Қозоғистон каби «нуфузли” чемпионатларда тўп суришларида катта хисса қўшмоқдалар. Яқин орада Хитой Тайпейи, Гонгконг, Ветнам каби чемпионатларда ҳам футболчиларимизни кўрсак ажаб эмас.


6. Япон ҳакамлари
Бизнинг 1–рақамли душманларимиз бу шак-шубҳасиз япон ҳакамлари. Балки «кунчиқар юрт” ҳакамларига байкот эълон қилармиз. Уларга эсдалик сифатида эса кўзойнак совға қилишимиз лозим.

7. Трансферлар
Давралар оралиғида З.Тожиев «Нефтчи», А.Солиев «Пахтакор», А.Бердиев «Бунёдкор» билан шартнома имзолашди. Клубларимиз «ёш» футболчилар билан ўз таркибларини кучайтириш билан овворалар.

8. Олий Лига
Россияда «Премер лига», Қатарда «Юлдузлар лигаси», Японияда «Жей-лига», Кореяда «Кей-лига». Бизда эса ҳалиям Олий лига. Чемпионатимиз номини ўзгартирадиган пайт келмадимикан? Масалан: UZ-Лига, Премьер-лига ва ҳоказо.

9. Биринчи лига
Олий лигадан тушиб кетган жамолар бир йилдаёқ яна ўз жойларига қайтмоқдалар. 1–лигадаги бошқа жамоалар эса ўз олдиларига бундай юксак мақсадни қўйишмайди чоғи. Ҳар ҳолда сўнгги йиллардаги натижалар шуни кўрсатмоқда.

10. Ўзбекистон кубоги
Бизда кубок баҳслари шундай тузиб чиқилганки, «Пахтакор” ва «Бунёдкор” ярим финалдан олдин, умуман бир-бирларига рўбарў келишмайди. Бунга фақат қойил қолиш керак. Ахир кубок ғолиби – ОЧЛда ўйнайдику.

11. Келишилган ўйинлар
Бу ҳақда кўп эшитганмиз, эшитяпмиз, яна эшитсак ҳам керак. Лекин бирор марта ҳам бу ҳақда суриштирув ишлари олиб борилганлиги ҳақида эшитмадик, эшитишимиз ҳам даргумон. Агар бизда ҳам Италиядагидек усул қўлланилса борми, мавсумни жарима очколарисиз бошлайдиган жамоани топиб санашимиз учун битта қўлимиздаги бармоқлар ҳам етиб қолса керак. Агар бор бўлса...

12. Камолиддин Мурзоев
Бир неча йиллардан бери «Бунёдкор”да дарвоза тўсинлари-ю, устунларини нишонга олиш билан ном қозонган Камолиддин, қисқа вақт ичида Қозоғистонда юлдузлик даражасига чиқиб, ҳатто еврокубокларда ҳам гол урмоқда.

13.Фарход Тожиев
Чемпионатимизда тинмай гол ураётган Фарход Қатарнинг 2-таркибига қарши баҳсда тинмай йиқилди. Балки бу чемпионатимиз савиясидан далолатдир.

14. Илёс Зейтуллаев
Бу футболчимизни «Жди Меня” кўрсатувига берсак, улар ҳам топиб бера олишмаса керак. Кучли бешлик чемпионатларида ўйнаган ягона футболчимизнинг бу қадар мавҳумликка юз тутгани аянчли ҳолатдир.

15. Омад
Мазкур сўз ўзбек футболи учун бегона. Корея ёки Эроннинг энг севимли сўзларидан бири. Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади деганлари балки ростдир.

16. «Пахтакор»
«Шерлар» тобора Хитой клубларига футболчи етказиб берувчи академияга айланиб боришмоқда.

17. Ўртоқлик учрашуви
 Ниҳоят Тошкентда ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказамиз деб тургандик. Асқар Толибжоновнинг сўзларига қараганда бизга одатдагидек Европа ва жанубий Американинг «гранд» терма жамоалри таклиф билан чиқишибди. Шундай бўлсада Туркия варианти ҳам чакки эмас эди. Аммо... Биз учун энг яхши спарринг рақиблар ҳамон клублар бўлиб қолаётгани эса ғоят ачинарли.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furqatyusupov.blogspot.com/
Киритилди: 10:16, 06.11.2013.
Ўқилди: 7165 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.