Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Пахтакор"нинг кўзи кўрми ёки Диёр Имомхўжаев ўқишни билмайдими? (мухлис эътирози)

Баҳо:
+2 | -

Куни-кеча "Спорт" телеканалида "Футбол шарҳи" кўрсатувини кўриб, тўғриси, шундай профессионал каналда ҳарф танимайдиган журналистлар ҳам бор эканлигига ҳайрон қолдим. Гап шундаки, Ўзбекистон Олий лигаси 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Шўртан" жамоалари ўртасидаги учрашувни шарҳлар экан Имомхўжаевлар сулоласининг вакили пойтахт клубининг номини яхши билмаслигини ёки мактаб ва университет йўлакларида таҳсил олганлини исботлаб қўйди.

Агар эътибор берилса "Халқ жамоаси" деб таъриф берилган клуб номи "Пахтакор", "Пахтакўр" эмас. Бу ерда фарқ биргина ҳарфда. "О" ва "Ў". Энди бевосита учрашув шарҳига тўхталсак, икки клубни кескин танқид остига олган бу "шарҳловчи" тилига эрк бериб юборди. Тўғри, Ўзбекистон Қонунчилигида барча журналистларга сўз эркинлиги берилган, аммо мазах қилиш ёки ҳақорат қилиш ҳуқуқи эмас.

Биргина мисол: "Шўртан дарвозасига гол уриш осон, айниқса, дарвозада Корнейчук турган бўлса". Шунингдек, шарҳ давомида гоҳ "Пахтакор" гоҳ "Шўртан" аъзоларини мазах қилиш ҳолати ҳар икки гапнинг бирида учради. Нима, Корнейчук ёки футболчилар одам эмасми, жаноб Имомхўжаев?! У хато қилмайдими?! Ҳамма ҳам адашади, худди сиз каби. Сиз футболчи эмассиз, шу боис ҳам унинг психологиясини тушунмайсиз. Тушунганингизда, бундай матн ёзмаган бўлар эдингиз!

Ҳақиқатдан ҳам, футболимизда муаммолар етарлича топилади. Танқид қилиш керак, аммо тахқир эмас. Устоз танқидчи Озод Шарафиддиновнинг бир гаплари бўлар эди: "Танқидчи ижод боғига болта эмас, балки токқайчи кўтариб кирмоғи лозим", деган. Танқид — келажак меваси, дейилади. Тўғри, у ҳам қачонки танқиддан сўнг уни тўғрилаш учун тегишли кўрсатма ва маслаҳат бўлса. Акс ҳолда, танқид қилинаётган инсон ботқоққа ботиб бораверади. Шу мақсадда ҳам мен сизга, жаноб Имомхўжаев, бирор нарсани эфирга олиб чиқишдан олдин устозлар билан маслаҳатлашинг телевидение ходимлари тилида айтганда "просмотр" қилдиришни тавсия этаман. Уни ҳам савияли журналистга кўрсатинг. Энг муҳими "Алифбе" ва "Фонетика" китобини қайтадан ўқиб чиқинг. Сиз биргина хатоингиз орқали Ўзбекистонлик журналистлар ва албатта Имомхўжаевлар сулоласи шаънига доғ туширмоқдасиз.

Эркин журналист. 
102-maktab@mail.ru

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:55, 06.11.2013.
Ўқилди: 13878 марта.
Фикрлар: 83 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2105]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик