Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Дамир Камалетдинов: «Ўзбекистоннинг «стандарт»лари мукаммал даражада»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш мусобақаси доирасида кеча бўлиб ўтган Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Дамир Камалетдинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди. Ташаббус ўзбеклар томонида бўлса-да, қарши ҳужумларда биз кескинроқ кўриндик ва гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик. Биринчи ва иккинчи голларни деярли ўз дарвозамизга ўзимиз урдик. Мансур Мамедбабаев узун пас орқали тўпни Хуршед Маҳмудовга етказмоқчи бўлганди, лекин тўп унинг ёнида турган Фирдавс Файзуллоевга тегди ва рақибга келиб тушди. Футболчи эса Мирали Шарипов билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим эса бурчак тўпидан сўнг киритилган 2та гол билан бошланди. Улар "стандарт"ни қандай амалга оширишларини топа олмадик. Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар қандай "стандарт"и жуда хавфли, улар мукаммал даражага етказилган. Йирик ҳисобда ютқаза бошлаганимиздан кейин рақиб майдонида прессинг қўллай бошладик ва 5 дақиқа ичида 3та гол урдик. Ўзбекистон ҳисобни сақлаб қолиш мақсадида дарвозабонни бешинчи ўйинчига алмаштирди. Ўйин тугишига 1 дақиқа қолганида ҳимоячини алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Ҳисобни тенглаштириш учун эса бизга вақт етмади.

Умумн олганда, жамоамиз яхши ўйнади. Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Тўлиқ куч билан ўйнадик. Хуршед Маҳмудов маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланган. У дриблинг орқали ўзи учун 6-7та қулай вазиятларни яратганди. Лекин Ўзбекистон терма жамоаси яхши шааклланган, ақлли жамоа. Уларнинг ҳар бир ўйинчиси нима қилиш кераклигини олдиндан билади. Тўп узатиш маданияти ҳам ўта юқори даражада.

Туркманистонга қарши сўнгги тур ўйинида фақат ғалаба мақсадида майдонга тушамиз. Ўзбекистондан совға кутмаймиз. Бу футбол. Аввал ўз ишимизни бажариб, кейин рақибларнинг ўйинига қарашимиз керак. Бугунги ўйинда биз ўйинчиларга сариқ ва қизил карточкалар олмасликни таъкидладик. Шунда туркманларга қарши жанговар таркибда ўйнай олардик", дейди Камалетдинов Тожикистон футбол федерацияси расмий сайтига берган интервьюсида.

Манба: www.fft.tj
Киритилди: 10:48, 07.11.2013.
Ўқилди: 5094 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.