"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини қаерда давом эттириши унга маълумлигини айтиб ўтди.
"Ўйлашимча, Левандовски тарихи - аллақачон ёзиб бўлинган китоб. Унинг қандай тугашини аллақачон ҳамма билади.
Уни "Челси" билан боғлашаётганликларига жуда ҳайронман. Ахир ҳаммаси очиқ-ойдин-ку", - деди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Боруссия" билан шартномаси 2014 йил ёзида якунига етадиган Левандовски фаолиятини "Бавария"да давом эттириши тўғрисида хабарлар тарқалганди.